Microsoft компанияси Surface Laptop Go 2 ноутбукини тақдим этди.

Microsoft компанияси Surface Laptop Go 2 ноутбукини тақдим этди.

Microsoft компанияси ўзининг ихчам ва енгил Surface Laptop Go 2 ноутбукини тақдим этди. Унинг нархи 599 доллардан бошланади. Компаниянинг “Go“ моделлари ўзининг арзон нархи билан кўпроқ талабаларга кўпроқ маъқул келади. Шунингдек, Surface ноутбуклари тажрибасини хоҳлайдиганлар ҳам ушбу моделни сотиб олишлари мумкин. 

Ноутбук 12.4 дюймли PixelSense дисплейига эга бўлиб, унинг резолюцияси 1536 х 1024 пиксел, максимал ёрқинлиги эса 330 нитни ташкил қилади. Қурилма 11-авлод Intel Core i5-1135G7 процессори билан жиҳозланган. Танлаш учун уч хил хотира ҳажми тақдим этилган. 

Базавий модель 4/128ГБ хотирага эга бўлади. Шунингдек, 699 долларга 8/128ГБ, 799 долларга 8/256ГБ хотира ҳажмли версийларини сотиб олиш мумкин. Базавий моделда бармоқ изи сканери бўлмайди. 8/128ГБ ҳамда 8/256ГБ версиялар эса бармоқ изи сканерига эга. Қурилма Platinum, Sage, Ice Blue ва Sandstone рангларда сотувга чиқади. 

Surface Laptop Go 2 биттадан USB-A, USB-C, 3.5 мм аудио жек, Surface Connect ва магнетли қувватлаш портига эга. Қурилма 7 июндан сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip4'нинг техник жиҳатлари маълум бўлди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!