Microsoft таълим учун ихтисослашган Windows 11 SE тизимини тақдим этди

Microsoft таълим учун ихтисослашган Windows 11 SE тизимини тақдим этди

Бу Windows 11’нинг енгил версияси бўлиб, арзон ноутбуклар учун мўлжалланган.

Microsoft таълим учун ихтисослашган Windows 11 SE тизимини тақдим этди

Американинг Microsoft корпорацияси таълим учун Windows 11 SE операцион тизимини тақдим этди. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, бу Windows 11’нинг енгил версияси бўлиб, арзон ноутбуклар учун мўлжалланган. Олдинги версиядан фарқли ўлароқ янги операцион тизим учинчи томон дастурларини ўрнатишни блокламайди. Маълумот учун, Windows 10S фақат Microsoft дўконидаги иловалар билан ишлайди.

Шунингдек, Windows 11 SE’да виджетлар бўлмайди, Teams ва Office олдиндан ўрнатилмайди. Барча иловалар тўлиқ экран режимида ишлайди.

Бундан ташқари, тизим ҳужжатларни OneDrive’га захиралайди. Microsoft Windows 11 SE Google ва унинг Chrome OS операцион тизими билан рақобатлашишини кутмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!