Microsoft Windows 11'да сирли функцияларни синаётгани фош бўлди!

Microsoft Windows 11'да сирли функцияларни синаётгани фош бўлди!

Albacore номли Twitter фойдаланувчиси Windows 11'нинг сўнгги синов версиясида Microsoft томонидан оммага айтилмаган бир қанча функциялар борлигини аниқлади. Ана шундай функциялардан бири стикерларни иш столи фон расми сифатида қўйиш бўлиб, сиз уларни фақат битта мониторга ўрнатишингиз мумкин.

Шунингдек, Albacore Windows 11'га планшет режими қайтаётганлигини маълум қилди. Унинг айтишича “Қурилмангизни планшет сифатида ишлатганда вазифалар панелини автоматик равишда яшириш” хусусияти вазифалар панели созламасида қайта пайдо бўлган. 

Созламаларнинг тизимга оид менюсида барқарорлик бўлими ҳам топилган. Бу тизимнинг энергия тежашида ёрдам беради. 

Ушбу хусусиятлар инсайдерларнинг ҳаммаси учун ҳам очиқ эмас. Бир неча ойлик синовдан ўтгач улар тизим янгиланишидан сўнг барчага тарқатилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Facebook ва Instagram платформалари Европа Иттифоқи давлатларида ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!