Microsoft'дан текин VPN

Microsoft'дан текин VPN

Microsoft хавфсизлик ва махфийликни яхшилаш мақсадида ўзининг Edge браузерига бепул виртуал хусусий тармоқ (VPN) хизматини қўшади, деб хабар бермоқда The Verge нашри. "Edge Secure Network" деб номланувчи Cloudflare'га асосланган VPN хизмати тез орада хавфсизлик янгилашининг бир қисми сифатида синовчилар учун тақдим этилади.

Расм муаллифи: Microsoft

Маълум бўлишича, Edge Secure Network ёқилганида веб-трафик шифрланади ва бунда интернет-провайдерлари фойдаланувчининг браузердаги ҳаракатини кўра олмайди. Шунингдек, янги функсия фойдаланувчиларга ўз IP манзилларини яшириб, унинг ўрнига виртуал IP манзилдан фойдаланиш имкониятини яратади.

Расм муаллифи: Microsoft

Бироқ, бу бепул хизматдан фойдаланишда чекловлар ва талаблар мавжуд: VPN орқали сарфланадиган интернет трафиги ойига 1 Gb билан чекланган, шу билан бирга фойдаланувчилар Microsoft аккаунтларини улаган бўлишлари керак. Шунингдек, Microsoft'нинг қўшимча қилишича, Cloudflare хизматдан айрим диагностик маълумотлар тўплайди ва бунда компания ҳар 25 соатда бу маълумотларни ўчириб ташлайди.

Расм муаллифи: Microsoft

Янги функсия эндигина ишлаб чиқилмоқда ва тез орада браузер инсайдерларига тест учун тақдим қилинади. Ушбу хусусият чиқарилганидан кейин фойдаланувчилар уни браузер менюсидан Secure Network номи билан топишлари мумкин. VPN ёқилганида браузер рамкасининг ўнг юқорисида қалқон белгиси пайдо бўлади, браузер ёпилганида функсия автоматик тарзда ўзи ўчади.

Бугунги кунда браузер ичида VPN хизматини аллақачон Opera браузерида бепул, Mozilla'нинг Firefox браузерида эса пуллик тарзда тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Windows 11 вазифалар менежери учун ажойиб функсия қўшилади

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!