MIUI 11 прошивкасида Redmi 10X 4G ва яна учта янги Redmi смартфони «топилди»!
XDA Developers дастурчилар ҳамжамиятининг kacskrz никли аъзоси MIUI 11 график қобиғининг янги талқини кодларини «кавлаштириб» кўрди. У ердаги ёзувлардан маълум бўлишича, Xiaomi компанияси яқин орада Redmi бренди остида тўртта смартфон тақдим этади.
ЎҚИНГ: Xiaomi амаллади: оммабоп смартфонларга Android 10 прошивкаси кела бошлади!
MIUI 11 янги версиясининг кодларида пайдо бўлган смартфон номлари қуйидагича:
- Redmi K30 Pro
- Redmi K30 Pro Zoom Edition
- Redmi Note 9
- Redmi 10X 4G
Булардан биринчиси – Redmi K30 Pro флагмани ҳамда ўрта нархли Redmi Note 9 тақдимоти яқинлиги хусусида аввалдан гап-сўзлар юради, шу сабабли яқинда компания амалдаги 5G-флагманини арзонлаштирган. Иккинчиси – «Zoom Edition» қўшимчалиси эса флагманнинг янада илғор камерали версияси бўлса керак.
Redmi 10X 4G эса умуман кутилмаган янгилик бўлди – ушбу модел хусусида бирор маълумот йўқ. Айрим қарашларга кўра, унинг номидаги «10X» ёзуви камеранинг зум имкониятини акс эттириши ҳам мумкин.
ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари эгалари, коронавируснинг навбатдаги зарбасига тайёр туринг!