MIUI 12.5’га янгиламай туринг – 5 хил Xiaomi ҳамда POCO смартфонларини у ишдан чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  1369
  •  31.07.2021 16:50

MIUI 12.5’га янгиламай туринг – 5 хил Xiaomi ҳамда POCO смартфонларини у ишдан чиқаряпти!

Xiaomi корпорацияси ўзининг мобил қурилмалари учун MIUI 12.5 талқинидаги график қобиққа асосланган янги прошивкаларни тарқатмоқда. Аммо ушбу янгиланишлар ҳамиша ҳам бирдек муваффақиятли чиқмаяпти.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг секин арзонлашувчи смартфонлар (2021 йил июнь)

MIUI 12.5 базасидаги прошивкалар келгач, ушбу моделлардаги телефонларнинг ишлашида носозликлар юзага кела бошлаган:

  1. Xiaomi Mi 9T Pro
  2. Xiaomi Mi 11 Lite
  3. Poco F2 Pro
  4. Poco X3 NFC
  5. Poco X3 Pro

Булардан дастлабки учтасида ўйинлар ўйнашда муаммолар юзага келмоқда; фойдаланувчиларнинг таъкидлашларича, PUBG Mobile ҳамда Call of Duty: Mobile ўйинларида самарадорлик ўта пасайиб кетган. Охирги иккитасида эса экран сенсори яхши ишламай қолган.

Ушбу муаммолар мавжудлигини тан олган Mi Community модераторининг таъкидлашича, компания бундан хабардор ва носозликларни бартараф этиш учун MIUI 12.5 асосли янги прошивкаларни тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: PUBG ишқибозлари учун кутилмаган хушхабар!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.