MIUI 13'ни кутиб ўтириш шарт эмас: ундаги зўр функцияни Xiaomi ҳозирданоқ тарқатмоқда

MIUI 13'ни кутиб ўтириш шарт эмас: ундаги зўр функцияни Xiaomi ҳозирданоқ тарқатмоқда

Xiaomi компанияси Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг бутун линейкаси учун Memory Extension функциясини тарқатишни бошлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфони Android 11 базасидаги MIUI 12.5'га ўтяпти

Memory Extension доимий хотирада яратилган махсус виртуал бўлим туфайли оператив хотира ҳажмини кенгайтиришга имкон беради.

Бироз олдинроқ, чекланган фойдаланувчилар мазкур имкониятдан фойдаланишларига имкон яратилганди. Бундан ташқари, оператив хотирани атиги 1ГБ кенгайтириш мумкин эди холос, энди эса доимий хотирадан 3ГБ олиш мумкин.

Икки ҳафталарча олдин Redmi Note 10 Pro 5G модели Memory Extension функциясига кириш ҳуқуқига эга бўлди. Хитой прошивкали қуйидаги смартфонларда мазкур функция пайдо бўлмоқда: Mi 11 Ultra, Mi 11 Pro, Mi 11, Mi 10 Ultra, Mi 10 Pro, Mi 10, Redmi K40 / Poco F3, Mi 11X, Redmi K40 Pro ва K40 Pro.

Ҳозирча Memory Extension хусусияти MIUI 12.5 версияларининг хитойча версиялари билан чекланган. Ушбу янгиликни глобал миқёсда ишга тушириш фақат келажакдаги MIUI 13'дан амалга ошиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: MIUI 13'га ўтадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати эълон қилинди