MIUI 14 график қобиғига қандай янги функциялар қўшилади?

MIUI 14 график қобиғига қандай янги функциялар қўшилади?

Янги MIUI 14 тизимида қандай бўлишини кўрсатадиган скриншотлар интернет саҳифаларида пайдо бўлди. Унда тизимга қандай ўзгартиришлар киритилгани ҳақида маълумотлар берилган. Шуни таъкидлаш керакки, янги график қобиқ Android 13 операцион тизимига асосланади. 

Янги функциялар ҳақида гапирадиган бўлсак, Галерея иловаси матнни аниқлаш хусусиятига эга бўлади, бу суратга олинган ҳужжатлардан матнни тезда нусхалаш имконини беради. Бундан ташқари, “Ушбу кунда“ функцияси ҳам янги график қобиғга қўшилади, унда бир неча йиллар олдин олинган эски фотосуратлар тўпланади.

Bluetooth LE Audio функцияси энди тизим томонидан қўллаб-қувватланади, бу симсиз аудионинг навбатдаги эволюцияси бўлиб, у янги юқори сифатли кодекни, шунингдек, Auracast эшиттиришини қўллаб-қувватлайди. Бунда битта қурилма FM радиостанцияси сифатида ишлайди, унга эса бир неча қулоқчинни улаш имкони бўлади. Бундан ташқари, Multi-Stream бир вақтнинг ўзида иккита сизмсиз қулоқчинга аудио юбориш имкониятига эга бўлади. 

MIUI 14, шунингдек, шубҳали қўнғироқлар, хабарлар ва иловаларга қарши ҳимояни такомиллаштиради. Янги тизим билдиришномаларни олиб ташлашга ёрдам беради ҳамда янгиланган Ассистент интерфейсини тақдим этади. Соат иловаси интерфейси ҳам яхшиланди.

MyDrivers маълумотларига кўра, янги тизимнинг ўтган йилги MIUI 12.5 каби оралиқ версияси бўлмайди. Компания тўгридан-тўгри MIUI 13'дан MIUI 14'га ўтмоқчи.

ЎҚИНГ: Телефонингиз MIUI 14 га янгилана оладими?