Мобил оператор 20 июнгача акция эълон қилди: нақ 90 фоизлик чегирма!

  •   DiMaX
  •  1539
  •  20.05.2021 17:08

Мобил оператор 20 июнгача акция эълон қилди: нақ 90 фоизлик чегирма!

UZTELECOM яқинда 5G технологиясини амалиётга татбиқ этган эди. Куни кеча эса у Uzmobile мобил алоқасининг жисмоний шахслари учун «ОИЛА УЧУН» хизматига 90% чегирма эълон қилди.

ЎҚИНГ: 25 майгача «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олишингиз мумкин!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси хабарига кўра, UZTELECOM мобил алоқа GSM стандарти абонентлари учун 2021 йил 20 майдан 20 июнгача бўлган даврда «Севимли рақамлар» хизмати учун уланиш ва абонент тўловини тўлашга 90% чегирма билан энг қулай шартларда энг яқин одамлар билан мулоқот қилиш имкониятини беради.

Абонентларни яқинлари билан узлуксиз ва самарали мобил алоқа билан таъминлаш мақсадида UZTELECOM ушбу хизмат учун «СEВИМЛИ РАҚАМЛАР» акциясини ишга тушириб, чегарасиз мулоқот қилиш учун маълум бир нечта «севимли рақамлар»ни созлаб олиш имконини беради.

Шундай қилиб, 2021 йил 20 майдан 20 июнгача хизматни ўрнатиш ва абонент тўловини одатдагидан 10 баравар арзонроқ тўлаш имкониятига эга бўлган «СEВИМЛИ РАҚАМЛАР» хизматини ёқиш учун 90% чегирма тақдим этилади.

 ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» офисларида смартфон ва аксессуарлар ҳам сотиляпти – фоизсиз ва 12 ойгача муддатли тўлов!

Хизматдан фойдаланадиган ҳар бир абонент исталган «севимли рақам» ни бир марта атиги 42 сўмга ўрнатган ҳолда ва 21 сўмни ташкил этадиган кунлик абонент эвазига ушбу рақам эгаси билан чекловсиз мулоқот қилиш имкониятига эга!

Эслатиб ўтамиз, бир UZTELECOM GSM абонент рақамига учтагача «Севимли рақамлар» ўрнатиш мумкин бўлиб, рақам UZTELECOM GSM/CDMA тармоқлари ёки UZTELECOM симли телефон алоқалари рақамлари бўлиши лозим.

ЎҚИНГ: UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минг сўмгача бўлган тарифлари билан танишинг!

Акциядан GSM тармоғининг жисмоний абонентлари фойдаланишлари мумкин, аммо «Royal», «Uzmobile M2M», «M2M Basic», «Uzcard GSM», «Humo GSM» тариф режалари абонентлари бундан мустасно.

«Севимли рақамлар» хизматини бошқариш усуллари:

Акция юзасидан батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энг кўп фойда кўрган корхоналар ўнталигига биттагина мобил оператор кирди (Ўзбекистон, 2020 йил)