Мобил оператор янги хизмат ва 100 фоизгача чегирма эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  3220
  •  28.10.2020 13:36

Мобил оператор янги хизмат ва 100 фоизгача чегирма эълон қилди!

Аввалроқ биз Mobiuz компаниясининг иккита – янги акция хусусидаги ҳамда битта хизматнинг арзонлашуви ҳақидаги хабарларини эълон қилган эдик. Мазкур оператор 27 октябрь куни ўз абонентлари учун яна иккита қулайлик ҳақидаги янгиликларини улашди.

ЎҚИНГ: Энди бошқа тариф режасига ўтганда дақиқа, SMS ва мегабайтларингиз куймайди!

Хушхабарлардан биринчиси – «Чақириқни бошқа манзилга йўллашга киритилишни тақиқлаш» хизматининг жорий этилганлиги ҳақида. Mobiuz тармоғидаги бошқа абонентлар томонидан рақамингизга янглишиб бошқа манзилга йўллаш ўрнатилишини хоҳламасангиз, ушбу хизматдан фойдаланишингиз мумкин.

«Чақириқни бошқа манзилга йўллашга киритилишни тақиқлаш» хизматини фаоллаштириш коди – *111*004*1#, ўчириш коди – *111*004*0#, ўрнатилганлигини текшириш коди эса – *111*004#.

Мазкур хизмат пулли бўлиб, нархи ойига 1000 сўмни ташкил этади. Унинг қолган шартлари билан батафсил танишмоқчи бўлсангиз, ушбу ҳавола орқали оператор сайтига ўтинг.

ЎҚИНГ: Ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режаси ҳам чиқди!

Mobiuz эълон қилган иккинчи янгилик эса «Super qulay taklif» акциясининг жорий этилишига доир. Унинг доирасида «Steel Light», «Steel» ҳамда «Bronze» тоифаларига мансуб бўлган чиройли рақамларни чегирма билан улатиш мумкин.

Бу акция фақат «Gap yo‘q», «Mobi 40», «Mobi 50», «Mobi 70», «Gap yo‘q Pro», «Mobi 90», «Mobi 110», «Mobi 150» тариф режаларига уланишда амал қилади. Лекин чегирмалар шунга арзийди – иккита тоифадаги чиройли рақамларни БУТКУЛ БЕПУЛ олиш имкони мавжуд.

«Super qulay taklif» акцияси бўйича улангач, 6 ойгача тариф режасини алмаштириш имкони бўлмайди. Акциянинг бошқа шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола ёрдамида унинг саҳифасига ўтасиз.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа компаниялари 1 ноябрдан янгича яшай бошлайдилар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!