Мобил оператордан бир қатор акциялар муддати узайтирилди

Мобил оператордан бир қатор акциялар муддати узайтирилди

mobiuz алоқа оператори ўзининг бир қатор акциялари 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилгани ҳақида хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Миллий оператордан ажойиб акцияни қарши олинг!

Акциялар қаторига арзон нархда кунлик интернет-тўпламлар киритилган:

Киритилган трафик миқдори: Акция доирасидаги нарх:
200 МБ 2000 сўм
300 МБ 3000 сўм
500 МБ 4000 сўм
1000 МБ 5000 сўм
2000 МБ 9000 сўм
3000 МБ 12 000 сўм
5000 МБ 16 500 сўм
10000 МБ 25 000 сўм

Шунингдек, чексиз тунги интернетга чегирмалар муддати ҳам узайтирилган:

«Mobi 40 тарифига ўтинг» акцияси ҳам йил охиригача амал қилади.

Акция шартлари:
Акцияни ўтказиш даврида абонентлар акцияда иштирок этувчи тариф режаларидан, Mobi 40 тарифига ўтганда, иккинчи ой учун абонент тўловига 50% чегирмага эга бўлишади.

Учинчи ва кейинги ойлар учун абонент тўлови тўлиқ ҳажмда ҳисобланади.

Акция Mobi 30+, Ўқитувчи 2, Mobi 20, Mobi 25, Мактаб, Чилла Lite, Ўқитувчи 1, Талаба, Омад Plus, Terminal+, Енгил ва архивдаги Optimal+, Mobi 30, Стандарт, Асосий, Шодлик, Mini, Гап бор!, Terminal, Омад, Осон, Беш тариф режаларининг амалдаги абонентлари учун амал қилади.

Бундан ташқари, «Tourist SIM 90», «Tourist SIM 120» туристик тариф режаларига уланиш имконияти ҳам узайтирилди.

ЎҚИНГ: Оператордан гигабайтлаб интернет олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!