Муаммоли смартфонлар ва смартфонлардаги муаммолар маълум қилинди

Муаммоли смартфонлар ва смартфонлардаги муаммолар маълум қилинди

«Blancco Technology Group» компанияси тадқиқот ўтказиб, инсонларга энг кўп ноқулайликлар келтиратидиган смартфонларни аниқлашди.

Шундай қилиб, 2015 йилнинг тўртинчи чорагида 85 фоиз «Android» платформасида ва 15 фоиз «iOS»да ишлайдиган ускуналар муаммоли мобил қурилмалар деб топилди.

Агар ишлаб чиқарувчилар бўйича фоизлар бўлиб чиқилса, энг кўп муаммоли «Android» қурилмалар ичида 27 фоиз билан Samsung етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни, 21 фоиз билан Lenovo, Motorola ва Xiaomi мос равишда 18 ҳамда 11 фоиз билан эгаллашган.

iOS

Муаммоларнинг ўзи ҳақида гапириладиган бўлса, фойдаланувчиларнинг энг кўп “бош оғриғи” камера билан боғлиқ ноқулайликлар экани аниқланди. Бу ноқулайлик 10 фоиз қурилмаларга тегишли. Кейинги муаммо эса 9 фоиз билан сенсор экранларга, 6 фоиздан микрофон ва қурилма тезлиги билан боғлиқ муаммоларга оид экани аниқланди.

Юқорида келтирилган ноқулайликлар «Android» ва «iOS»да ишловчи 40 фоиз смартфонларга тегишли ҳисобланади.

Қизиқарлиси шуки, муаммоларнинг хусусиятлари географияга қараб ўзгариши маълум бўлган. Мисол учун, Шимолий Америкада барча муаммоларнинг 25 фоизини камера ва тезлик ташкил этса, европаликлар 56 фоиз ҳолатда қурилма антеннаси ва қўнғироқ қилиш бўйича нолишади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!