Мустаҳкам ҳимояга эга "колонка" смартфон

Мустаҳкам ҳимояга эга

Юқори даражали ҳимояга эга смартфонлар ишлаб чиқарадиган Ulefone компанияси ўзининг Power Armor 16 Pro смартфонини сотувга чиқарди. Айтиш мумкинки, бундай смартфон билан сизга қўшимча овоз кучайтиргичлар керак бўлмайди, чунки қурилма HiFi сифатидаги, максимал овоз даражаси 122 децибел бўлган 36 миллиметрли овоз кучайтиригич билан жиҳозланган. Таққошлаш учун iPhone 13 Pro смартфонининг максимал овоз даражаси 98 дБ.

Смартфон юқори даражадаги ҳимояга эга: чанг, юқори босим, 1.5 м сув остида ярим соатгача туриш, 1.5 метердан тушиб кетиш, -55 градусгача чидамлилик учун IP68, IP69К ва ҳарбий даражадаги MIL-STD-810G сертификатига эга ва у қурилиш ишчилари, саёҳатчилар, алпинист, кончи ва бошқалар учун тавсия қилинади. Қолаверса, смартфонда ички ўрнатилган ёрқин фонар ҳам мавжуд.

Power Armor 16 Pro смартфони 18 ватт тезликда зарядланадиган 9600 мА/с батарея сиғимига эга ва бу билан қурилма 528 соатгача тура олади. Бундай ҳажмдаги батареядан повербанк сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. 

Қолган техник хусусиятларига келадиган бўлсак, 173.4х83.35х18.3 ўлчамдаги смартфонга 5.93 дюймли, 720х1440 HD+ резолюциядаги дисплей ўрнатилган. Орқа камера иккита: 16 мегапикселли асосий ва унга қўшимча 2 мегапикселли макро сенсор. Селфилар учун эса 8 мегапикселли олд камера мавжуд. Капот остида эса MediaTek'нинг Helio G25 чипсети ва 4ГБ оператив хотираси мавжуд. Доимий хотираси 64ГБ бўлиб, уни microSD билан 128ГБ'гача кенгайтириш мумкин. Смартфон Android 12'да ишлайди. Шунингдек, смартфонда NFC, ўнг ён томонда телефонни ёқиш тугмаси билан бирлаштирилган бармоқ изини аниқлайдиган сканер, чап ён томонида эса созласа бўладиган қўшимча тугма ва қулоқчинларсиз радио эшитиш хусусияти ҳам мавжуд.

Power Armor 16 Pro смартфонига AliExpress онлайн дўконидан $249.99 нархга буюртма беришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 сериясига Exynos чиплари ўрнатилиши мумкин