Мутахассислар iPhone 12 туркуми смартфонларининг хавфини аниқлашди!

  •   DiMaX
  •  927
  •  27.01.2021 13:34

Мутахассислар iPhone 12 туркуми смартфонларининг хавфини аниқлашди!

Apple корпорацияси iPhone 12 моделларининг юрак муаммолари бўлган одамларга зарар етказиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда компания веб-сайтидаги маълумотлар бўлимида хабар берилган, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар ҳақида ўнта қизиқарли факт

Эътибор беринг: бу ерда ушбу сериядаги тўртта смартфон – стандарт iPhone 12, ундан илғорроқ iPhone 12 Pro, энг катта iPhone 12 Pro Max ҳамда энг ихчам iPhone 12 mini моделлари ҳақида гап кетяпти.

Компания вакиллари iPhone 12 смартфонларида бир нечта магнит борлигини таъкидлашмоқда: улар аввалги айфон моделларига қараганда кўпроқ. Зич алоқада бу магнитлар имплантация қилинган юрак стимуляторлари ва дефибрилляторлар билан ўзаро алоқага киришиши мумкин. Шу сабабли симсиз қувват олаётганда қурилмани 15 сантиметр ёки 30 сантиметрдан ортиқ масофада сақлаш тавсия этилади.

Шунингдек, Apple вакиллари iPhone 12’ни ишлатишдан олдин шифокор, соғлиқни сақлаш мутахассиси ёки тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиси билан маслаҳатлашишни тавсия қилишмоқда.

«Aгар iPhone ёки MagSafe аксессуарлари тиббий қурилмангизга халақит бераётганига шубҳа қилсангиз, iPhone ёки MagSafe аксессуарларидан фойдаланишни тўхтатинг», — дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Америкаликларнинг ўзлари қайси iPhone’ларни кўпроқ олишяпти?

2020 йил кузида тақдим этилган iPhone 12 серияли смартфонлар худди MagSafe симсиз қувватлаш мосламаси каби муайян миқдордаги магнитларга эга. Улар телефоннинг қувватловчи мосламага нисбатан тўғри ҳолатда бўлишини ҳамда аксессуарларнинг бириктирилишини таъминлайди.

Aввалроқ, шифокорлар iPhone 12 телефонларига ўрнатилган магнитлар имплантация қилинган юрак стимуляторларига зарар етказиши мумкинлигини пайқашган. Apple компаниясининг веб-сайтида чоп этилган янги смартфонлар учун қўлланмада «Янги моделлар тиббий қурилмалар учун iPhoneнинг аввалги моделларига қараганда кўпроқ магнитли тўсиқни ҳосил қилмаслиги кутиляпти», дейилганди.

Дарвоқе, iPhone 12’лар қадоғидан аксессуарларни олиб қолиш билан Apple қанча пул тежагани ҳақидаги хабаримизни ўқиганмидингиз? Уларнинг ҳар биридан қоладиган фойда унчалик катта кўринмаса ҳам, якуний ҳисобда бу қиймат юз миллионлаб долларга борар экан!

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларнинг нурланиш даражаси эълон қилинди – кутилмаган биттаси энг хавфлиси экан!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!