Mytech.Uz – кенг ассортиментдаги товарлар ва хизматлар таклифлари!

  •   DiMaX
  •  1910
  •  05.04.2017 10:03

Mytech.Uz – кенг ассортиментдаги товарлар ва хизматлар таклифлари!

XXI аср – интернет технологиялари, онлайн бизнес палласида Ўзбекистонда ҳам интернет-дўконлар фаолияти яхши йўлга қўйилмоқда. Шулардан бири Mytech.Uz савдо компанияси бўлиб, у 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Сайтнинг ўз олдига қўйган асосий мақсади – Тошкент шаҳридаги истеъмолчилар учун электрон техника ва маиший жиҳозларни танлаш ва харид қилиш ишларини осонлаштиришдан иборатдир. Бундан ташқари, мазкур онлайн дўконда истеъмолчиларга кенг ассортиментдаги товарлар, жумладан, смартфон, ноутбук ва маиший техника жиҳозлари ва хизматлар таклиф этилади. Mytech мутахассислари сайт ташрифчиларига ёрдам ва маслаҳат беришдан ҳамиша мамнунлар.

Шунингдек, компания хусусий тадбиркорлар, хусусий корхоналар ва давлат ташкилотлари билан ҳам ҳамкорлик қилади. Товарларни нақд пул ва нақд пулсиз харид қилиш имкониятлари мавжуд. Ушбу онлайн дўконда савдога қўйилган барча товарлар тегишли кафолатга эга эканлигини ҳам таъкидлаш лозим.

Айни дамда сайтда қуйидаги тоифаларга мансуб товарлар савдога қўйилган:

o Аудиотехника

o Видео ва фототехника

o Маиший техника жиҳозлари

o Ўйин приставкалари

o Маиший кондиционерлар

o Компьютер техникаси

o Ошхона техникаси

o Ноутбуклар

o Офис техникаси

o Хотира ташувчилари

o Планшетлар

o Тармоқ, интернет жиҳозлари

o Телевизорлар

o Телефонлар

o Музлатгичлар

Онлайн дўконда товарлар ишончли, нархлари эса ҳамёнбоп. Масалан, асосий ва олд камерага эга, иккита SIM-картали, 4G тармоғида ишлайдиган Samsung Galaxy J1 Dual Sim (J1 ace) смартфонини айни кунларда ушбу интернет-дўкондан 1 097 400 сўм эвазига харид қилишингиз мумкин.

Ёки, Acer Aspire ES1-533/2048-Cel DC русумли ноутбук мазкур сайтда 2 557 500 сўмга таклиф қилинади. Intel® Celeron DualCore N3350 процессори асосида ишловчи, 2048 MB тезкор хотира ҳамда 500 GB ҳажмли HDD дискка эга, Intel HD Graphics 500 видеокартага эга ноутбук учун бу жуда яхши нарх.

Агарда телефон ва ноутбук оралиғидаги жиҳоз – планшет харид қилиш ниятингиз бўлса, i-Life WTAB804 русумли планшетни Mytech интернет-дўконида 1 674 000 сўм нархда олишингиз мумкин. Металл корпусли мазкур қурилма 3G тармоғида ишлайди; асосий ва олд камерага, Wi-Fi, Bluetooth, GPS ва A-GPS, тегишли датчиклар, акселерометр ва FM-тюнерга эга. Тағин, мазкур товарни харид қилганингизда, совға сифатида 16 Gb ҳажмли Transcend USB-флешкаси ёки 8 Gb ҳажмга эга SunDisk Micro SD-картаси ҳам қўшиб берилади.

Барча турдаги товарларнинг нархларини кўриш учун сайтга ўтишингиз мумкин. Қулай жиҳати – тўловларни худди шу нархда банк пластик картаси орқали ёки пул ўтказиш йўли билан амалга ошириш имконияти мавжуд. Мазкур маркетдан харид қилинган товарларнинг харидорларга етказилиши уч хил шаклда ташкил этилган: харидорнинг ўзи олиб кетиши; бепул элтиб бериш; пулли элтиб бериш.

Шунингдек, сайтда маиший хизматлар ҳамда компьютер хизматлари йўналишларида таклифлар мавжуд.

Онлайн дўконнинг сайти енгил, қулай ва кўзга ёқимли дизайнга эга. Унда товарлар ва хизматлар таклифлари каталог тарзида жойланган. Ушбу каталог ҳамда қидирув майдончаси сайтнинг ҳар бир саҳифасида, кўзга кўринарли ерда жойлаштирилганлиги эса сайтга ташриф буюрган мижоз учун катта қулайлик тақдим этади. Булардан ташқари, сайтда замонавий технологияларга, компаниянинг фаолиятига оид янгиликлар ҳам бериб борилади.

Хуллас, уйдан ёки офисдан чиқмасдан туриб бирор товарга ёки хизматга буюртма бериш учун Mytech.Uz савдо компаниясининг онлайн дўкони жуда қулай ечим ҳисобланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!