Навбатдаги Galaxy ҳам Android 10'га ўтяпти

Навбатдаги Galaxy ҳам Android 10'га ўтяпти

Samsung ўзининг ўрта тоифа смартфонларига янги Android 10 операцион тизимини жўнатишда енг шимариб ишламоқда.

Ўтган ҳафта қуйи тоифа Galaxy J6 смартфони янги тизимга ўтишни бошлаган бўлса, энди янги ОТ Galaxy A30s'га ҳам келмоқда.

Android 10 юзасида One UI 2.0 қобиғи бўлиб, қурилманинг хавфсизлик даражаси март ойигача кўтарилади. Янгиланиш версияси — A307FNXXU2BTD1. Апдейт Афғонистон, Ироқ, Лаос, Ливия, Малайзия, Филиппин, Россия, Тайван, Вьетнам ва БАА давлатларига жўнатилмоқда. Ҳар галгидек, янгиланиш тез орада бошқа давлатларга ҳам етиб келишини кутиб қоламиз.

Юқоридаги скриншотдан ҳам кўриниб турганидек, янгиланиш ҳажми 1.5ГБ. Агар сизга ҳали янгиланиш билдиришномаси келмаган бўлса, Созламалар > Дастур янгиланиши ойнасига ўтиб, OTA'ни юклаб, ўрнатиб олинг.

ЎҚИНГ: MIUI 12'га илк нигоҳ

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.