Навбатдаги Samsung смартфонига Android 11 келди

Навбатдаги Samsung смартфонига Android 11 келди

Samsung ўз смартфонларини Android 11 тизими билан янгилашда давом этмоқда. Худди шундай, қуйи тоифа Galaxy A01 смартфони ҳам янги дастурий таъминотни қабул қилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung яна кўплаб қурилмаларини One UI 3.1'га ўтказишда давом этмоқда. Тўлиқ рўйхат билан танишамиз

Тизим янгиланиши билан биргаликда смартфон энг сўнгги хавфсизлик патчига ҳам эга бўлмоқда. Маълумот учун, Galaxy A01 2019 йил охирида Android 10 базасидаги One UI 2.0 дастурий таъминоти билан тақдим қилинган эди.

Samsung'дагилар Android 11 базасидаги One UI 3 апдейтини Россиядаги Galaxy A01 (SM-A015F) қурилмасига жўната бошлади. A015FXXU4BUD8 версиядаги янгиланишдан сўнг, қурилма янгиланган UI дизайни, чат пуфакчалари, бир марталик рухсат, билдиришномалар қаторида суҳбат бўлмаси, билдиришномалар қаторида динамик медиа плейери ҳамда махфийлик ва хавфсизлик янгиланишларига эга бўлади.

One UI 3.х интерфейси қурилмага янгиланган UI дизайни, бир қадар янгиланган иконканлар, стандарт иловаларнинг такомиллашган талқини, Samsung клавиатураси ва Samsung Internet браузерларининг такомиллашуви, кўпроқ қулф экрани виджетлати, ақлли уй назоратига тезкор кириш имконияти, Динамик қулф экранининг кўпайтирилган опциялари, янги дизайнли Device Care бўлими, Рақамли саломатлик ва Ота-она назоратининг кўпайтирилган опцияларини тақдим этади.

Агар Россияда бўлсангиз ва Galaxy A01 смартфонини ишлатсангиз, смартфонингизга тизим янгиланиши борасида билдиришнома келган бўлиши керак. Агар билдиришнома келмаган бўлса, Созламалар > Дастур янгиланиши > Юклаш ва ўрнатиш бўлимига ўтиб, янгиланишни «ручной» текширишингиз мумкин. Тез орада бошқа давлатлардаги Galaxy A01 фойдаланувчилари ҳам ушбу тизим янгиланишини қабул қилишлари керак.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Samsung Galaxy A52 5G

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!