Navee – энг қулай сичқонча тақдим этилди, фақат нархи...

  •   DiMaX
  •  1307
  •  22.10.2018 17:07

Navee – энг қулай сичқонча тақдим этилди, фақат нархи...

Турли жиҳозлар ва қурилмаларнинг функционаллигидан ташқари, ишлатишда қулайлиги ҳам муҳим ҳисобланади. Янги яратилган Navee русумли сичқончани эса ишлаб чиқувчилар энг қулайи, дея даъво қилишаётир.

ЎҚИНГ: Mi Gaming Mouse: Xiaomi геймер сичқончаларини намойиш қилди

Анъанавий сичқончалардан фарқли равишда, Navee вертикал – тикка қилиб ишланган ва у бошқачароқ ушланади. Масалан, унинг ғилдиракчаси горизонтал – ётиқ ҳолда жойлаштирилган бўлиб, уни биттагина эмас, балки иккита – бош ва кўрсаткич бармоқлардан бири ёрдамида бошқариш мумкин.

via GIPHY

Navee’нинг бундай шакли қўл билагига тушадиган босимни камайтиради. Уни чапақайларга мослаштириш, яна қиялик даражасини ҳам созлаш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Made in Uzbekistan: ноутбуклар учун махсус гиламчали таглик!

Бошқа жиҳатларига кўра Navee анъанавий замонавий лазерли сичқончалардан фарқ қилмайди. Компьютерга у USB-адаптер орқали 2,4 ГГц.лик канал орқали Bluetooth ёрдамида боғланади. Бундан ташқари, уни сими орқали улаш ҳам мумкин – бунда бир вақтнинг ўзида унинг аккумулятори қувват олиб ҳам туради. DPI сезгирлигини тўрт хил – 600 дан то 4000 даражагача ўзгартириш имкони мавжуд.

Гарчи ташқи қиёфасига кўра Navee катта ва бесўнақайроқ кўринса-да, вазни 130 грамм келади, ишлатиш ҳам қулай. Navee лойиҳасини Indiegogo краудфандинг платформасида пул тўплашга қўйилган. Олдиндан буюртма асосида унинг нархи кўпмас, озмас – нақ 49 АҚШ долларига тенг. Аввалдан ҳақини тўлаганларга буюртмаларни 2019 йилнинг январидан етказиб беришмоқчи.

ЎҚИНГ: Xiaomi 10 долларлик симсиз “сичқонча” ишлаб чиқармоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!