Netflix видеохизмати энди Ўзбекистонда

Netflix видеохизмати энди Ўзбекистонда

Дунё миқёсида оммалашган Netflix видеохизмати мижозлари сонини оширди. Энди ундан жаҳондаги 130 мамлакатда фойдалана олишади. Бу мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Бундан олдин 89 давлат учун хизмат кўрсатилар эди.

Онлайн кинотеатр дунёга машҳур фильмларни намойиш этади. Фойдаланувчилар фильмни оригинал тилида ёки binge-watching (“бирданига барча сериясини кўриш”) режимида томоша қилишлари мумкин. Сериаллар орасида “Қарталар уйи”, “Довюрак”( Сорвиголова), “Қора ойна”, “Жессика Жонс” кабиларни томоша қилиш мумкин.

Видеохизматдан фойдаланиш учун браузерда www.netflix.com/uz саҳифасига ўтилади. Тегишли пакет сотиб олингач, бир ой мобайнида томоша қилиш мумкин. Basic, Standart ва Premium тариф режалари бор. Тўлов учун Visa, MasterCard, PayPal ва Amex пул ўтказиш тизимлари хизматидан фойдаланса бўлади.

Танланган пакет турига қараб бир ойлик томоша баҳоси 8, 10 ва 12 евро туради. Ҳозирда хизмат фақат инглиз тилида юритилади.

Netflix иловасини Ўзбекистонда юклаб олиш имконияти мавжуд.

Netflix компанияси 1997 йилда АҚШда пайдо бўлган. Фаолиятини DVD дискларни ижарага беришдан бошлаган. Томошабинлар DVD дисклар ўрнига онлайн томошани афзал кўришини ўз вақтида пайқаб видеохизмат кўрсатишни бошлаган. Компания сўнгги йилларда фақат ўз мижозлари учун сериаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!