Никоҳ учун идеал жуфт танлаб берувчи дастур яратилди!

  •   DiMaX
  •  2913
  •  17.07.2019 10:10

Никоҳ учун идеал жуфт танлаб берувчи дастур яратилди!

Стэнфорд университети талабалари ишлаб чиққан янги дастур никоҳ учун энг мақбул жуфт топишга ёрдам беради. Marriage Pact номли дастур бунда номзодларнинг умумий қадриятларига таянади.

ЎҚИНГ: Энди никоҳ қуриш учун онлайн тарзда ариза бериш мумкин!

Ушбу дастурга асос бўлган алгоритм фойдаланувчиларга уларнинг дунёқарашларини ўрганувчи саволлар беради. Жавобларни ўрганиб чиқиб, шу асосида кишиларнинг бир-бирларига мос келиш-келмасликларини аниқлаб беради.

Талабалар бу дастурни 2017 йилнинг кузида, ўқув лойиҳаси тарзида яратишни бошлашган. Жуфт танлаш учун умумий қадриятлар биринчи ўринга қўйилган, зеро, улар қизиқишларга нисбатан турғундир. Жисмоний жозибадорликни эса талабалар унчалик муҳим параметр эмас, деб топишган.

Алгоритм учун маълумотлар тўплаш ниятида талабалар бошқаларга ушбу лойиҳада иштирок этишни таклиф қилишган. Кейинчалик лойиҳани дастур кўринишига келтиришган. Тадқиқотда жами 7600 киши иштирок этган. Улар анкеталар тўлдиришган, алгоритм эса иштирокчиларнинг жавобларини таққослаб, ҳар бири учун «идеал» жуфтларни танлаб берган. Лойиҳа қатнашчилари дастур берган тавсия асосида шерикларини топиб кўришса – собиқ севишганлари бўлиб чиққан!

Шундай бўлса-да, Marriage Pact яратувчилари ўз алгоритмлари ишлаётганини пайқашган ва лойиҳани давом эттиришмоқда. Келажакда уни тўлақонли компанияга айлантириш ниятлари ҳам йўқ эмас...

ЎҚИНГ: Ноодатий никоҳ узуклари қандай кўринишга эга?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.