Nokia бренди остида энди ноутбук ёки планшетлар ҳам чиқади!

  •   DiMaX
  •  409
  •  30.11.2020 11:26

Nokia бренди остида энди ноутбук ёки планшетлар ҳам чиқади!

Хабарингиз борки, «қайта тирилган» Nokia брендли смартфонларни энди финлар ёки Microsoft эмас, балки HMD Global компанияси ишлаб чиқармоқда. Ушбу номдаги ақлли телевизорларни бўлса умуман бошқа – Flipkart компанияси тақдим этиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Nokia диагонали 75 дюймгача бўлган еттита моделда Smart TV тақдим этди

Афтидан, Nokia брендли маҳсулот турларининг ассортименти кенгайиши бу билан тугамайди. Ҳиндистон стандартлар бюроси (BIS) унинг бир қатор янги қурилмаларини сертификациядан ўтказди ва уларнинг модел рақамлари NKi510UL85S, NKi510UL82S, NKi510UL810S, NKi510UL165S, NKi510UL1610S, NKi310UL82S, NKi310UL85S, NKi310UL42S41SKi310UL экан.

Сертификация кўрсатишича, бу янги қурилмалар смартфон ёки телевизор эмас, балки ноутбук ва планшетлар тоифасига мансуб:

Nokia брендли мазкур гаджетлар муайян бир турдаги девайснинг турли ўлчамли дисплейга эга моделлари бўлиши ҳам мумкин. Уларни келаси йилнинг январида бўлиб ўтадиган CES 2021 кўргазмасида намойиш этишлари эҳтимоли юқори.

ЎҚИНГ: Nokia иккита афсонавий телефонини 4G-версияда тақдим этди (+видеолар)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.