Nokia энди шунчаки телефон бренди эмас!

Nokia энди шунчаки телефон бренди эмас!

Ўз даврининг энг зўри, бир пайтлар телефонлар бозорининг қироли бўлган Nokia бренди 60 йил ичида илк маротаба ўз логотипини янгилади. Барселонадаги MWC 2023 бошланишидан бир кун аввал Nokia компанияси янги бренд кўриниши ва драматик ўзгаришни эълон қилди. Аввалги қалин шрифт ва кўк кит ранггидаги бренд логотипи ўзгартирилди ва энди унинг ўрнини футуристик дизайндаги янги логотип эгалланган.

"Кўпчиликнинг фикрича, биз ҳали ҳам муваффақиятли мобил телефон брендимиз, аммо, Nokia фақат бу ҳақида эмас", дейди компания раҳбари Пекка Лундмарк. "Биз тармоқлар ва саноатни рақамлаштиришга катта эътибор қаратадиган янги брендни ишга туширмоқчимиз, бу эски мобил телефонлардан бутунлай бошқача нарса."

Бироқ эски Nokia логотипи ҳали ўлмаган. Маълум бўлишича, компания ўзининг истеъмол товарлари билан шуғулланадиган лицензия эгаларига севимли логотипдан фойдаланишда давом этишлари мумкинлигини тасдиқлаган. Гап шундаки, сўнгги йилларда чиқарилган Nokia телефон, планшет ёки бошқа электроникалари тўғридан-тўғри Nokia томонидан эмас, балки унга тегишли бўлган бошқа компания, HMD Global томонидан ишлаб чиқарилади ва сотилади.

Шундай қилиб, Nokia энди сиз ўйлаган аввалги смартфон ишлаб чиқарувчи бренд эмас. У янги логотип билан бизнес технологиялари компанияси ҳисобланади. Шу билан бирга, эски логотип ҳам яшашда давом этади.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 серияси глобал бозорга тақдим қилинди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!