Nokia навбатдаги тақдимоти ҳақида видеоролик жойлади

Nokia навбатдаги тақдимоти ҳақида видеоролик жойлади

IFA 2019 кўргазмаси бошланишига ҳам икки ҳафта қолмоқда. Кўплаб ишлаб чиқарувчилар ушбу маросимда иштириок этиб, албатта мобил индустриянинг янги қурилмаларини тақдим қилишади.

HMD Global ҳам ушбу кўргазмада иштирок этиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Эътиборлиси, компания ушбу кўргазмада биринчи марта ўзининг янги қурилмаларини намойиш қилишни мақсад қилган. Nokia Mobile’нинг Twitter’даги расмий саҳифасига жойланган видеода 5 сентябр куни Берлин шаҳрида Nokia оиласининг навбатдаги авлоди тақдим қилиниши айтилган.  

Видеода шунингдек, аллақачон тақдим қилинган мобил телефонлар ва смартфонлар ҳам акс эттирилган.

5 сентябр куни тақдим қилиниши кутилаётган Nokia моделлари рўйхатидан Nokia 7.2, Nokia 6.2, Nokia 5.2 ва 4G LTE талқиндаги Nokia 2720 ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, IFA 2019 кўргазмаси 6 - 11 сентябр кунлари Берлин шаҳрида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Nokia бирданига иккита тугмачали телефон намойиш қилди (+видеолар)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!