Nokia X6 халқаро бозор сари ҳозирланмоқда

  •   Saroy
  •  1282
  •  21.06.2018 12:16

Nokia X6 халқаро бозор сари ҳозирланмоқда

Куни кеча Nokia X6 смартфонининг глобал версияси Bluetooth-сертификациясидан муваффақиятли ўтгани ҳақда маълум қилинган эди. Энди эса янги қурилма мазкур компаниянинг расмий сайтида ҳам пайдо бўлди.

Суратига қараганда, смартфон дезайн борасида хитойлик қардошининг айнан ўзи. Фақат аппаратнинг имкониятларида фарқ бўладими, йўқми, афсуски бир нарса дейиш мушкул. Эҳтимол, халқаро версияси  NFC-чипига эга бўлар. Қолган томонлари билан у Nokia X6’нинг айнан ўзи. Яъни,  FHD+ (2280x1080p) форматдаги 5.8-дюймли дисплей, Snapdragon 636 процессори, асосий қўш камераси  16 Мп + 5 Мп. Батарея сиғими  3060 мАч, тез қувватлантиргичи билан, албатта.

ЎҚИНГ: NOKIA 10 – қўш камерали ажойиб ромсиз флагман

Қурилма расмий сайтда пайдо бўлдими, демак унинг глобал анонси ўзини ўзоқ куттирмайди. Яна бир катта эҳтимол шуки, янги смартфон Nokia X5 билан биргаликда намойиш қилиниши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia 5.1 Plus қандай кўринишда бўлади?