Ноодатий дизайндаги Galaxy смартфони тақдим этилади
Эски дизайндаги янги Galaxy XCover 6 Pro модели 5G тармоғи ва яна бир қанча замонавий функциясиларга эга бўлади. Қурилма 120 гертс частотада ишловчи FullHD+ резолюциядаги 6.6 дюймли LCD дисплейи билан жиҳозланади.
Дисплейнинг бармоқни сезиш даражаси ошган бўлиб, уни нам қўл ёки қўлқопда осон бошқариш мумкин. Шунингдек, дисплейни энг сўнгги турдаги Gorilla Glass Victus+ шишаси ҳимоялаб туради.
XCover 6 Pro модели IP68 сув ва чангдан ҳимоя ва MIL-810H экстримал ҳолатларда ҳам ишлаш стандартига эга. Қурилманинг ўлчамлари 168.8х79.9х9.9 мм, оғирлиги эса 235 граммни ташкил қилади.
Смартфон 5G ва Wi-Fi 6E тармоқларини қўллаб-қувватлайди. У Snapdragon 778G чипи билан жиҳозланади ҳамда 6ГБ тезкор ва 128ГБ microSD картаси билан кенгайтириш мумкин бўлган доимий хотирага эга бўлади.
Орқа томонда смартфондан ажратса бўладигам 4,050 мАс сиғимли аккумулятор бўлиб, у 15 ваттда қувват олади. Қуввлаш адаптери смартфон қутисида бўлмайди, компания фақат USB-C кабелини жўнатади холос. XCover 6 Pro'нинг махсус хусусиятлари ҳақида гапирадиган бўлсак, дастурлаштириладиган босиш-гапириш тугмаси ҳам мавжуд.
Смартфонга 50МП асосий, 8МП ультракенг ва 13МП селфи камералар ўрнатилади. Дастурий таъминот жиҳатидан қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4 график қобиғида ишлайди. Гаджетда динамикларни баландлатиш ва Samsung DeX функциясилари мавжуд.
Афсуски, Samsung смартфоннинг нархи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. У июль ойида Европа ва Осиё давлатларида сотувга чиқади. Тахминларга кўра, қурилманинг нархи 600 евролар атрофида бўлади. Компания смартфонни 13 июль санасида Galaxy Tab Active4 Pro планшети билан бирга тақдим этади.