“Одноклассники”да интернет-дўконлар пайдо бўлди

“Одноклассники”да интернет-дўконлар пайдо бўлди

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи интернет-дўконлар ва брендларнинг маҳсулотлари ҳамда хизматлари намойиш этилган кўргазма майдончаларини синовдан ўтказмоқда, деб ёзади Kun.uz. Эндиликда ижтимоий тармоқда Megogo ва ShowJet хизматларидан фильмлар ҳамда сериалларга, “Спортмастер”, “Media MarkEt”, “Clarins”лардан маҳсулотарга буюртма бериш имкони мавжуд. Яқин кунларда товарлар кўргазмасини намойиш этиш имконияти барча гуруҳлар учун йўлга қўйилади.

Кўргазмага гуруҳ маъмурлари алоҳида маҳсулотлар ҳамда товар ва хизматлар туркумини қўшиш имкониятига эга бўладилар. Ҳар бир эълон учун нарх, таъриф ва суръатлар қўшиш мумкин бўлади. Шунингдек гуруҳ маъмури янги маҳсулотларни тўғридан тўғри гуруҳ янгиликлар тасмасида намойиш этилишини созлаши мумкин.

Фойдаланувчилар гуруҳларида чоп этилган эълонлардан фарқли ўлароқ дўконлар маҳсулотлари қўйилган эълонлар муддатсиз бўлади. Гуруҳларда маҳсулотларни жойлаштириш бепул.

“Одноклассники – шунчаки ижтимоий тармоқ эмас. У хизматлар ва иловалар эко-тизимидир. Биз фойдаланувчилар Одноклассникида хамма керакли нарсаларни: дўстларни, қизиқарли контентни, фойдали маҳсулотлар ва хизматларни излаб топишларини хоҳлаймиз. Бир неча ой олдин биз эълонлар майдонига ишончли қадам босдик ва маҳсулотлар ҳамда хизматлар сотиш хизматини ишга туширдик. Тажрибамиз муваффақиятли ўтди ва биз хизматга бўлган талабни кўрдик. Бизнинг бу йўналишдаги иккинчи қадамимиз тизимни бизнес вакиллари, айниқса кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун мослаштириш. Ишонамизки, қулай хизмат ҳам харидорлар, ҳам дўконлар учун жараённи енгиллаштиради ва ижтимоий тармоқларда бизнесни янада ривожлантиришига янги туртки беради”, – дейди Одноклассники лойиҳаси раҳбари Антон Федчин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!