Одноклассникида видео ва жонли эфирларда дўстлар юзини аниқлаш технологияси жорий этилди

Одноклассникида видео ва жонли эфирларда дўстлар юзини аниқлаш технологияси жорий этилди

Одноклассники видео ва жонли эфирларда инсон юзини аниқлаш технологиясини жорий этган Россиядаги биринчи ижтимоий тармоқ бўлди. Хусусий технология реал вақт режимида дўстлар юзини аниқлайди. Шунингдек, видеоплеердаги махсус бошқарув унсурлари ёрдамида томошабинлар дўстлари иштирокидаги лаҳзаларни томоша қилишга дарҳол ўтиши мумкин. Инсон юзини аниқлаш технологияси негизи свёрткали нейротармоқлар тизмасидан иборат. Мазкур хизматдан айни пайтда аудиториянинг бир қисми фойдаланиши мумкин бўлиб, яқин кунларда у барча фойдаланувчилар учун жорий этилади.

Одноклассники фойдаланувчининг оммабоп видео ва фотосуратлари орқали унинг кўринишини автоматик тарзда тушуна олади, шунингдек уни 300 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар профиллари орасидан қарийб 100 фоиз аниқлай олади. Ижтимоий тармоқнинг машиналашган ўрганиш алгоритмлари фойдаланувчининг махфийлигини таъминлайди, чунки улар фойдаланувчига ҳақиқатан таниш бўлган шахсларни топиб, белгилай олади.

Энди трансляция олиб бориш ёки видеони юклаш вақтида инсон юзини реал вақт режимида аниқлаш технологияси муаллиф ёки унинг дўстларига топилган фойдаланувчиларга қўйилган автоматик белгиларни тасдиқлашни таклиф этади. Томошабинлар эса видеоплеердаги махсус бошқарув унсурлари ёрдамида дўстлари тасвирга туширилган лаҳзаларни томоша қилишга ўтиши мумкин.

Ижтимоий тармоқ аудиторияси ҳар ойда миллионлаб видео юклаб ва трансляциялар олиб бориб, уларда қувончли воқеалар ва атрофидагиларни улашади. Одамларни видео ва трансляцияларда автоматик тарзда белгилаш функцияси фойдаланувчиларга дўстларига улар иштирокидаги видео мавжудлиги ҳақида дарҳол хабар бериш ва шу тариқа яқинлар билан ҳиссиётлар улашиш ҳамда тезкор қайта алоқага эга бўлиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Одноклассники гуруҳлар учун жонлантирилган муқоваларни жорий этди

Brand Analytics тадқиқотларига кўра, Одноклассники русийзабон фойдаланувчилар томонидан юкланадиган видео ҳажми бўйича ижтимоий тармоқлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Кун мобайнида фойдаланувчилар видеоконтентга эга 1 миллионга яқин постлар яратадилар. ОКдаги барча эълонлар орасида видео улуши 30 дан юқори фоизни ташкил этади.

Янги хизматдан айни пайтда аудиториянинг бир қисми фойдаланиши мумкин. Ушбу янгилик бир ой давомида барча фойдаланувчилар учун жорий этилади. Видеода инсон юзини белгилаш функцияси барча мосламаларда: ОКнинг десктоп версиясида ҳамда iOS ва Android даги мобил иловаларда ишлайди.

Видеода белгиланган фойдаланувчилар зарур бўлганда белгини олиб ташлаши ёки профиль созламаларида ўзини белгилашни тақиқлаб қўйиши мумкин.

Ижтимоий тармоқ аввалроқ юкланган видеоларда иштирок этган барча ОК фойдаланувчиларига белгини тасдиқлаш таклифи билан хабарномани юборишни режалаштирмоқда. 

Одноклассники аудиторияни жалб этиш ва фойдаланувчилар ижтимоий тармоқда бир бири билан ўзаро алоқа қилиши мақсадида юқори технологиялар асосида янги хизматларни мунтазам равишда жорий этиб келмоқда. Мослаштирилган технологиялар ва сунъий интеллект асосидаги қўнғироқлар, фойдаланувчилар фотосуратларида инсон юзини аниқлаш технологияси ҳамда нейротармоқлар ва компьютер кўриш қобилияти негизида дўстларни фотосуратлар бўйича қўшиш хизмати шулар жумласидандир.

Нейротармоқлар ва компьютер кўриш қобилияти технологиялари фойдаланувчиларни ҳам фотосуратларда, ҳам жонли эфирда ёки видеоёзувда дарҳол аниқлайди, ёритилганлик даражасига, бошнинг бурилиш ва эгилишларига мослашади ҳамда инсон сочини ўзгартирса, соқол қўйиб, кўзойнак ёки шлем тақса ҳам, унинг юзини аниқлайди.

ЎҚИНГ: Батафсил йўриқнома: «Одноклассники»дан профилни буткул ўчирамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.