Огоҳ бўлинг! WhatsApp’да яна бир хавфли заифлик аниқланди

  •   Saroy
  •  1815
  •  09.08.2018 12:10

Огоҳ бўлинг! WhatsApp’да яна бир хавфли  заифлик аниқланди

Тасаввур қилинг,  WhatsApp’да амалга ошираётган ёзишмаларингиз орасига бошқа бир ёмон ниятли кимса суқулиб кириб олди. Check Point мутахассислари кишини ҳавотирга соладиган “туйнук”ни  аниқлашди, унинг ёрдамида кибержиноятчи чатга кира олиши ва хабарларни бошқа маъно берадиган ёки аввал унда бўлмаган сўзлар билан тўлдириши мумкин.

Аниқланган заифликдан бир неча йўл билан фойдаланиш мумкин: чатда суҳбатдошнинг сўзларини ўзгартириш, мулоқот чоғида амалда чатда бўлмаган иштирокчи номидан имитация қилиш, бунда у онлайнда тургандай туюлади, шунингдек, гуруҳли чатга қалбаки хабар жўнатиш, унда жавоб барча иштирокчилар томонидан берилади (эҳтимол — обрўсизлантирадиган). 

ЎҚИНГ:Хакерлар жарроҳлик амалиёти чоғида тиббий техникани ўчириб қўйишди

Туйнукдан фойдаланиш учун рақамлаштирилган трафикни тутиб олиш кифоя қилади ва карабсизки, жабрланувчи қандай қилиб  жиноятчи чангалига тушиб қолганини сезмай ҳам қолади. Агарда баг яқин орада бартараф этилмаса, оқибати  жуда хунук бўлади, яни ёлғон хабарлар орқали шахсга зарар етказишдан тортиб, корпорацияларни ҳам вайрон  қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ:Эҳтиёт бўлинг: суҳбатингизни учунчи шахс ҳам эшитяпти

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!