Олимпия ўйинлари медалчилари ва қатнашчиларига биттадан Xiaomi Mi 11 Ultra ҳамда Xiaomi Mi 11X ҳадя этилди!

  •   DiMaX
  •  2538
  •  09.08.2021 16:17

Олимпия ўйинлари медалчилари ва қатнашчиларига биттадан Xiaomi Mi 11 Ultra ҳамда Xiaomi Mi 11X ҳадя этилди!

Токио шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинлари 8 август куни расман ўз якунига етди. Xiaomi India бошқарувчи директори Ману Кумар Джайн (Manu Kumar Jain) эса, унда иштирок этган ҳиндистонлик спортчиларига совғалар берилганини шу куниёқ эълон қилди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ҳамёнбоп смартфонларнинг энг зўрлари (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

Ҳиндистон спортчилари мазкур йирик спорт тадбирида жами еттита медални қўлга киритишган. Xiaomi спортнинг алоҳида турлари бўйича ғолибларига биттадан Xiaomi Mi 11 Ultra суперфлагмани ҳадя этган.

Таъкидлаш керакки, Токиода ўтказилган Олимпия ўйинларида Ҳиндистон ўз тарихидаги энг яхши натижани намойиш этган. Унинг спортчилари битта олтин, иккита кумуш ва тўртта бронза медални олиб қайтишган.

Бундан ташқари, хоккей бўйича Ҳиндистон миллий жамоасининг ҳар бир аъзосига «Хитойча Apple» бир донадан Xiaomi Mi 11X ҳам совға қилган.

Шу ўринда эслатиб ўтсак: Ҳиндистонда Xiaomi Mi 11 Ultra флагмани 1000 доллар атрофида, Xiaomi Mi 11X эса тахминан 400 доллар туради. Ўзбекистонда сотилаётган Xiaomi смартфонларининг Mediapark.uz, Asaxiy.uz, Openshop.uz ҳамда Olcha.uz онлайн дўконларидаги нархлари билан эса мана бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Суперфлагман дизайнли Redmi 10 дўконга чиқди: ҳар томонлама суратлари, ва нарх хусусиятлари