Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (15-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (15-ҳафта)

Мана, бир неча ҳафтадирки, Xiaomi Mi 11 Ultra флагмани биринчиликни ҳеч кимга бермаяпти. Xiaomi Redmi Note 10 Pro ҳам иккинчи ўринда мустаҳкам ўрин эгаллаган кўринади. Ўтган чартимизда учинчиликни эгаллаган Xiaomi Poco F3 топ учликни тарк этиб, ўз ўрнини Samsung Galaxy Quantum 2 қурилмасига бўшатиб берди.

Рўйхатга янги қўшилган Sony Xperia 1 III тўртинчиликни банд этган бўлса, Xiaomi Redmi Note 10 бир поғона пастлаб қоқ марказни банд этди.

Sony'нинг яна бир смартфони — Xperia 5 III олтинчи, Xiaomi Poco F3 эса еттинчи ўринда.

Poco суббрендининг навбатдаги қурилмаси — X3 Pro саккизинчи ўринга ўз номини ёздирди. Охирги ўринлар мос равишда Samsung Galaxy A72 ва A52 5G смартфонларига насиб қилди.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, ортда қолган ўн бешинчи ҳафтадаги рейтингимиз Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 3 та ва Sony'нинг 2 та смартфонидан таркиб топди.

Xiaomi Mi 11 Ultra
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Samsung Galaxy Quantum 2
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Sony Xperia 1 III
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Sony Xperia 5 III
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy A72
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A52 5G
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (14-ҳафта)