Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (16-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (16-ҳафта)

Бундан беш ҳафта олдин Galaxy A53 5G рейтингда етакчи бўлиб олган эди. Ўшандан бери ушбу смартфон биринчи ўринни ҳеч қайси смартфонга бермаяпти. 

Ўтган ҳафтада тақдим этилган OnePlus Ace қурилмаси эса бирданига иккинчи ўринга жойлашиб олди. Redmi Note 11 учинчи ўринни сақлаб қолган бўлса, Galaxy S22 Ультра тўртинчи ўринга тушиб қолди. 

Galaxy A73 ҳам бир поғона пастлаб бешинчи ўринга тушди. Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Civi 1S эса олтинчи ўринга жойлашди. 

iPhone 13 Pro Max ҳамда Galaxy A52s смартфонлари мос равишда еттинчи ва саккизинчи ўринларни банда этишган бўлса, Xiaomi 12 Pro тўққизинчи натижани қайд этди. Рейтингни яна Galaxy A13 модели якунлаб берди. 

Ушбу ҳафтада топ ўнталикни vivo X Note ва Poco F4 GT смартфонлари тарк этди. 

Samsung Galaxy A53 5G

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги: 1  

OnePlus Ace

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган   

Xiaomi Redmi Note 11

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги: 3 

Samsung Galaxy S22 Ultra

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги: 2 

Samsung Galaxy A73 5G

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги: 4 

Xiaomi Civi 1S

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган 

Apple iPhone 13 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги: 8 

Samsung Galaxy A52s 5G

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги: 9 

Xiaomi 12 Pro

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги: 7 

Samsung Galaxy A13 

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги: 10

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (15 ҳафта) 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!