Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (26-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (26-ҳафта)

Йигирма олтинчи ҳафтадаги рейтингимиз топ учталигини Xiaomi смартфонлари банд этди. Анчадан бери ҳамманинг севимлиси бўлиб келаётган Redmi Note 10 Pro етакчилик қилаётган бўлса, Redmi Note 10 ва Poco X3 Pro'лар кейинги ўринларни банд этди.

Навбатдаги — тўртинчи ва бешинчи поғоналарни Samsung Galaxy S21 Ultra ва Galaxy A52 эгаллади. Бу — кореялик компания қурилмалар анчадан бери эришган энг юқори ўрин.

Олдинги рейтингимизда ҳаммани ҳайрон қолдириб иккинчиликни банд этган Tecno Phantom X ҳали ҳам топ ўнталикда; бу гал олтинчиликка ўз ўрнини ёздирди. Қуйи тоифа смартфонларга ихтисослашган ёш компания учун бу яхши натижа.

Еттинчиликда эса чартимиздаги ягона янги вакил Infinix Zero X концепти турибди. Бу смартфон сотувга чиқмаса ҳам, унинг 160 ваттда қувватланиши ва ноёб дизайни кўпчиликнинг эътиборини ўзига қарата олди.

Кейинги ўринларни яна иккита Хиаоми смартфони банд этди — Poco F3 ва Mi 11 Lite. Рейтингимизга Samsung Galaxy A32 якун ясаб берди.

Шундай қилиб, OnePlus Nord CE билан хайрлашдик.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, Xiaomi'нинг 5 та, Samsung'нинг 3 та, Tecno'нинг 1 та ва Infinix'нинг 1 та смартфони ортда қолган йигирма олтинчи ҳафтадаги чартимизни тузиб берди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Samsung Galaxy A52
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Tecno Phantom X
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Infinix Zero X
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8
Xiaomi Mi 11 Lite
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Samsung Galaxy A32
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (25-ҳафта)