Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (32 ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (32 ҳафта)

Ўтган ҳафтада бир қанча янги смартфонлар тақдим этилди. Натижада, 32 ҳафтада жадвал умуман ўзгариб кетди.

Samsung компаниясининг янги букламафони - Galaxy Z Fold4 рейтингнинг биринчи поғонасидан ўрин олди. Ундан кейинги ўринга Xiaomi компаниясининг Mix Fold2 букламафони жойлашган бўлса, кучли учликка Galaxy S22 Ultra модели якун ясаб берди. 

Ўтган ҳафтада тақдим этилган яна бир букланувчи смартфон - Galaxy Z Flip эса тўртинчи ўринни банд этди. Ундан кейинги икки ўринга мос равишда Redmi Note 11 ва Galaxy A53 смартфонлари жойлашди. 

iPhone 13 Pro Max ўтган ҳафтадаги еттинчи ўринни сақлаб қолган бўлса, Nothing phone (1) учинчи ўриндан саккизинчи ўринга тушиб кетди. 

Қизиқарли томони шундаки, тўққизинчи ўрин смартфонга эмас, балки смарт соатга насиб этди. Galaxy Watch5 Pro - ўтган ҳафтада Z Fold4 ва Z Flip4 букламафонлари билан бирга тақдим этилган эди. Рейтингни эса iPhone XR якунлаб берди.

Ушбу ҳафтада рейтингни Google Pixel 6а, Galaxy A13, Asus Zenfone 9 ва OnePlus 10T моделлари тарк этди.

Samsung Galaxy Z Fold4

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги : рейтингга кирмаган

Xiaomi Mix Fold2

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги : рейтингга кирмаган

Samsung Galaxy S22 Ultra

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Samsung Galaxy Z Flip4

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги : рейтингга кирмаган

Xiaomi Redmi Note 11

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Samsung Galaxy A53 5G

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6

Apple iPhone 13 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

Nothing phone (1)

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Samsung Galaxy Watch5 Pro

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги : рейтингга кирмаган

Apple iPhone XR 

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (31 ҳафта)