Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (34-ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (34-ҳафта)

Ортда қолган 34-ҳафтада олдинги икки ҳафтадаги каби кўп янги смартфон чиқмади. Натижада, бизнинг чарт ҳам нисбатан барқарор бўлди.

Узоқ муддат етакчи бўлган Redmi Note 10 Pro яна биринчиликка қайтди. Redmi 10 ва собиқ биринчи ўрин соҳиби Mix 4 топ учликка якун ясади. Шундай қилиб, биринчи уч ўрин фақат Xiaomi смартфонларидан таркиб топди.

Poco X3 Pro тўртинчи ўринга кўтариб олинган бўлса, Samsung Galaxy A52s ва Galaxy S21 Ultra'лар кейинги поғоналарни банд этди.

Redmi Note 10 еттинчи, Google Pixel 5a 5G эса саккизинчи бўлди. Poco F3 тўққизинчи ўринга ўз номини ёздириб, рейтингимиздаги олтинчи Xiaomi смартфонига айланди.

Samsung Galaxy A12 эса рўйхатга якун ясаб берди. vivo iQOO 8 Pro ва Samsung'нинг букламафонлар жуфтлиги эса бизни тарк этди.

Шундай қилиб, ортда қолган ўттиз тўртинчи ҳафтадаги рейтингимиз Xiaomi'нинг 6 та, Samsung'нинг 3 та, Google'нинг 1 та смартфонидан иборат бўлди.

Xiaomi Redmi Note 10 Pro
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Xiaomi Redmi 10
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2
Xiaomi Mix 4
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1
Xiaomi Poco X3 Pro
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7
Samsung Galaxy A52s 5G
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Samsung Galaxy S21 Ultra 5G
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9
Google Pixel 5a 5G
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Poco F3
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган
Samsung Galaxy A12
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (33-ҳафта)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!