Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (35 ҳафта)

Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (35 ҳафта)

GSMArena сайти ўзининг 35 ҳафтадаги оммабоп смартфонлар рейтингини эълон қилди. Sony ўтган ҳафтада Xperia 5 IV кичик ҳажмли флагман смартфонни тақдим этган эди. Ушбу моделга қизиқиш бирдан ортди, натижада смартфон рейтингда биринчи ўринга чиқиб олди. 

Ўтган ҳафтада етакчи бўлган iPhone 14 Pro Max бу ҳафта иккинчи ўринга тушиб қолди. Албатта, ушбу смартфон расман тақдим этилгач яна биринчи ўрнига қайтади. Кучли учликка Galaxy S22 Ultra якун ясаб берди. 

Тўртинчи ва бешинчи ўринларга мос равишда Galaxy A53 ҳамда iPhone 13 Pro Max смартфонлари жойлашди. Xiaomi компаниясининг рейтингдаги ягона вакили Redmi Note 11 олтинчи поғонани банд этди. 

Янги Nokia X30 модели еттинчи ўринни банд этди. Ундан кейинги икки ўринни iPhone XR ҳамда Galaxy A13 қурилмалари эгаллаган бўлса, рейтингга iPhone X якун ясади. 

Ушбу ҳафтада топ ўнталикни Galaxy Z Fold4 ҳамда Redmi Note 11 SE смартфонлари тарк этди. 

Sony Xperia 5 IV

Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Apple iPhone 14 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 1

Samsung Galaxy S22 Ultra

Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 2

Samsung Galaxy A53 5G

Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3

Apple iPhone 13 Pro Max

Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4

Xiaomi Redmi Note 11

Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5

Nokia X30

Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: рейтингга кирмаган

Apple iPhone XR

Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 9

Samsung Galaxy A13

Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 8

Apple iPhone X

Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 10

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (34 ҳафта) 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!