OnePlus 10 Ultra'га оид илк маълумотлар сиздирилди

OnePlus 10 Ultra'га оид илк маълумотлар сиздирилди

OnePlus компанияси OnePlus 10 Ultra флагманини тайёрлаётгани ҳақидаги миш-мишлар бир неча кун олдин пайдо бўлган эди. 

Энди эса смартфоннинг схематик тасвирлари эълон қилинди. Бу суратлар дастлаб Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлди, кейин эса бошқа халқаро ижтимоий тармоқларга тарқалди. 

Тасвирларга асосланиб, OnePlus 10 Ultra модели OnePlus 10 Pro'га ўхшашини айтиш мумкин. Pro моделдан фарқли ўлароқ Ultra моделининг орқа панелида перископ камера бўлади. OnePlus 10 Pro фокус узунлиги 77 мм бўлган анъанавий телефото линзаларига эга, бу эса 3,3х катталаштиришни таъминлайди. 

OnePlus 10 Ultra'даги перископ камера каттароқ яқинлаштириш масштабига эга бўлади. Қизиғи шундаки, худди шу модул OnePlus 10 Ultra'нинг асосий рақобатчиси - Xiaomi 12 Ultra'га ҳам ўрнатилади. Бу моделлар тахминан бир вақтнинг ўзида тақдим этилади. 

Худди Pro моделда бўлгани каби Ultra моделда ҳам 48МП асосий камера ва 50МП ультракенг камера бўлади. 

ЎҚИНГ: OnePlus 10 Pro тақдим этилди