Opera браузеридаги бепул VPN’дан фойдаланиш бўйича батафсил қўлланма
Opera Software компанияси Android-қурилмаларга VPN хизматини қайтараётганлиги ҳақида куни кеча ёзгандик. Бироқ мухлисларимизнинг мурожаатларидан биз айрим англашилмовчиликлар юзага келаётганини пайқадик ва ушбу хизматдан фойдаланиш йўлини қадам-бақадам тушунтириб беришга қарор қилдик.
ЎҚИНГ: ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: бепул VPN’ларнинг ярмидан кўпи хавфли эканлиги аниқланди!
Гап шундаки, ўша хабаримизда ҳам ёзганимиздек, Opera браузеридаги VPN функцияси ҳозирча синов босқичида бўлиб, турли ҳудудлардаги фойдаланувчилар учун босқичма-босқич тақдим этилади. Ушбу имкониятдан ҳозироқ фойдаланиш учун эса мазкур илованинг бета версиясини ишлатишга ва унда VPN функциясини фаоллаштиришга тўғри келади. Буни эса қуйидагича амалга оширамиз.
- Смартфонда Google Play иловалар каталогини очамиз ва ундаги «Бета-версии» варақасини танлаймиз:
- Шу ердан Opera Beta браузерини топамиз ва ўрнатиб оламиз (ҳавола):
- Opera иловасини очиб, бош саҳифасидаги пастки ўнг бурчакдаги қизил «O» тугмачасини босиш орқали менюни очамиз. Унинг созламалари – «Настройки»га кириб, махфий варақалар учун VPN’ни фаоллаштирамиз:
- Браузернинг бош саҳифасига қайтиб, янги махфий варақа («Приватная вкладка» очамиз ва у ердаги VPN созламаларига кирамиз. Бунда энди нафақат махфий, балки оддий варақалар учун ҳам VPN функциясини фаоллаштирамиз:
Бўлди, энди сизга бошқа VPN сервисининг кераги йўқ – сайтларга Opera Beta браузери орқали бемалол кираверасиз!