Оператор 18 апрелгача совғалар беряпти – орасидан ўзингиз бепул танланг!

  •   DiMaX
  •  1479
  •  15.04.2021 15:29

Оператор 18 апрелгача совғалар беряпти – орасидан ўзингиз бепул танланг!

Uzmobile уяли алоқа оператори GSM тармоғининг ишга туширилишининг 6 йиллиги муносабати билан UZTELECOM ўз абонентлари учун байрам акциясини тақдим этади! Ҳар бир GSM абоненти ўзига керакли совғани БEПУЛ тарзда танлаши мумкин, дейилади «Ўзбектелеком» акционерлик жамияти хабарида.

ЎҚИНГ: Мобил оператордан «БАҲОРГИ ЧEГИРМАЛАР» акцияси: 80 фоизгача тежанг!

Компания бугун муҳим кунни – GSM стандарти ишга туширилишининг 6 йиллигини нишонламоқда. Ушбу муҳим сана муносабати билан Компания «UZTELECOM GSM 6 йил» байрамона акциясини тақдим этади. Унга кўра ҳар бир абонент дақиқалар ва SMS, мегабайт ёки UNIT’лар бепул совға тўпламларини танлаш имкониятига эга.

Тўрт кун ичида, яъни 2021 йил 15 апрелдан 18 апрелгача Сиз қуйидаги совға тўпламларидан бирини танлаб фаоллаштиришингиз мумкин:

  • 621 дақиқа + 621 SMS
  • 621 мегабайт
  • 621 UNITS

Тўпламлар уланган вақтидан бошлаб 7 кун давомида амал қилади. Акция давомида абонент фақат 1 тўпламни улаш имкониятига эга.

ЎҚИНГ: Саккизта тариф режасида абонент тўлови ошмасдан, лимитлар кўпайди!

Акциянинг амал қилиши шартлари:

  • жисмоний шахслар учун қуйидаги тариф режалари:

«C1», «C2», «C3», «C4», «Salom», «Salom Plus», «Step», «Traffic», «Uzmobile 1200», «Uzmobile 4000», «Konstruktor», «Uzmobile VIP», «Aloqachi», «Yoshlar», «Komfort», «Oddiy 10», «Ishbilarmon» (дақиқалар тўпламидам ташқари), «Street», «Flash», «Street Upgrade», «Flash Upgrade», «Bolajon», «Ta'lim», «Maktab», «OnLime», «Ezoz», «UNITS» (фақат «6 йил UNITS» тўплами).

  • юридик шахслар учун қуйидаги тариф режалари:

«C1», «C2», «C3», «C4», «Salom», «Salom Plus», «Step», «Traffic», «Uzmobile 1200», «Uzmobile 4000», «Konstruktor», «Uzmobile VIP», «Komfort», «Oddiy 10», «Ishbilarmon» (дақиқалар тўпламидам ташқари), «Biznes», «Biznes 500», «Biznes 2000», «Biznes 2500», «Asosiy byudjet», «Byudjet 25», « Byudjet 400», «Byudjet 1500», «Byudjet TAS-IX», «Xizmat 1/2/3», «Business Voice/25/35/50/75», «Ta'lim for corporate».

UNITSлар тўпламлари фақат UNITS тариф режаларидаги жисмоний шахслар учун амал қилади.

Тўпламларни фаоллаштириш усуллари:

Уланган тўпламнинг ҳолатини текшириш учун 9999 қисқа рақамига «1002» матни билан SMS юбориш ёки *100*2# ёки *107# USSD-буйруғини териш кифоя.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»дан иккита хушхабар: энг фойдали мобил тарифга уланиш ва Wi-Fi роутер бепул!