Операторнинг барча тарифларида дақиқалар тўплами ошди, абонент тўловлари эса ўзгармади!

  •   DiMaX
  •  1028
  •  04.06.2021 08:04

Операторнинг барча тарифларида дақиқалар тўплами ошди, абонент тўловлари эса ўзгармади!

Замонавий eSIM технологиясини Ўзбекистонда биринчи бўлиб Mobiuz мобил оператори ишга туширганидан хабарингиз бор. Мазкур компания яна 2021 йилнинг 30 июнь санасигача (шу куни ҳам) амал қилувчи «Qo‘shimcha!» акциясини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Янги ҳамёнбоп тариф режаларини қарши олинг!

Энди бўлса Mobiuz мобил алоқа операторининг барча тариф режаларида дақиқалар тўплами сезиларли даражада оширилди, абонент тўловлари эса ўзгаришсиз қолди.

Mobiuz абонентлари қанча дақиқа сарфлаганликлари ҳақида қайғурмасдан қўнғироқ қилишлари мумкин. Компаниянинг тариф режасидан қатъи назар, барча маҳсулотларда хизмат кўрсатиш шартлари яхшиланди.

Янада қулай бўлган баъзи тариф режалари:

«Mobi 20» тарифи: ойига 20 минг сўмга 2 минг дақиқа, МБ ва SMS (илгари – 500 дақиқа ва SMS, 2 минг МБ);

«Mobi 25» тарифи: ойига 25 минг сўмга 3,5 минг дақиқа, МБ ва SMS (илгари – 750 дақиқа ва SMS, 3,5 минг МБ);

«Mobi 30+» тарифи: ойига 30 минг сўмга 5 минг дақиқа ва МБ, 3,5 мингта SMS (олдин – 1 минг дақиқа ва SMS, 5 минг МБ);

«Гап Йўқ» тарифи: ойига 35 минг сўмга тармоқ ичида чексиз суҳбат, 500 дақиқа ва 10 минг МБ (илгари – фақат 10 минг МБлик Интернет-тўплам);

«Mobi 40» тарифи: ойига 40 минг сўмга тармоқ ичида чексиз суҳбат, 5 минг дақиқа, 8 минг МБ, 3,5 мингта SMS (илгари – 1,2 минг дақиқа ва SMS, 8 минг МБ);

«Mobi 50» тарифи: ойига 50 минг сўмга тармоқ ичида чексиз суҳбат, 5 минг дақиқа, 10 минг МБ, 3,5 мингта SMS (аввал – 1,5 минг дақиқа ва SMS, 10 минг МБ).

Mobiuz’нинг шартлари яхшиланган барча тарифларини компания веб-сайтида кўришингиз мумкин: https://mobi.uz/uz/tariff

ЎҚИНГ: Операторларга интернет тезлигини кўрсатишда «-гача» қўшимчасидан фойдаланиш расман тақиқланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.