Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  2994
  •  09.07.2020 09:37

Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил июнь)

Куни кеча AnTuTu сервиси июндаги энг бақувват флагманлар рейтингидан ташқари, ўрта нарх тоифасидаги энг зўр смартфонларни ҳам эълон қилган эди. Унда ҳам фақат хитойлик фойдаланувчиларнинг ушбу сервисдаги текширувлари асосидаги натижалар акс эттирилган.

ЎҚИНГ: Смартфонингизга AnTuTu бенчмаркини ўрнатишингизга Google нега қарши чиқяпти?

Бенчмарк жамоаси энди июнь мобайнида бутун дунё бўйича AnTuTu’да текшириб кўрилган ўрта нархли смартфонларнинг энг кучли ўнталигини ҳам тақдим этди. Май ойидаги рейтинг етакчиси – Xiaomi корпорациясининг Snapdragon 765G процессорли Redmi K30 5G модели бу ойда ҳам улоқни қўлдан бермаган – 317 019 балл! Huawei компаниясининг Nova 7i модели 308 545 балл билан бу гал ҳам иккинчи ўринга лойиқ кўрилган. Кучли учликни Redmi брендининг яна бир намояндаси – Redmi Note 8 Pro смартфони 292 125 балл билан якунлаб берган.

Кейинги ўринларда эса тегишлича Realme 6 4/128 (290 397), Realme 6 Pro 8/128 ГБ (284 126), Redmi Note 9 Pro 8/128 ГБ (279 110), Redmi Note 9S 6/128 ГБ (277 531), Mi Note 10 Pro 8/256 ГБ (274 955), OPPO Reno 2 8/256 ГБ (273 052) ва Xiaomi Mi Note 10 Lite 6/128 ГБ (271 855 балл) банд қилган.

Июнь ойидаги энг зўр флагманларнинг глобал рейтингидан фарқли равишда, юқоридаги рўйхатда процессорлар бўйича хилма-хилликни кўрамиз. Рўйхат етакчиси Snapdragon 765G платформасига таянган бўлса, рейтингда америкалик чипсознинг яна Snapdragon 720G ҳамда Snapdragon 730G чипсетлари ҳам мавжуд. Кучли ўнталикнинг юқори поғоналаридан яна Kirin 810 ҳамда MediaTek Helio G90T процессорли моделлар ҳам ўрин олган.

Рейтинг шоҳсупасини ва умуман олтита ўринни Xiaomi корпорациясининг турли смартфонлари эгаллаган, OPPO компанияси вакиллари учта ўринни банд этган, Huawei’га эса биттагина ўрин теккан.

ЎҚИНГ: «Қирол ўлди. Яшасин қирол!» – жаҳон рекордчисини AnTuTu’да тор-мор этишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.