Ортиқ эксклюзив эмас!

Ортиқ эксклюзив эмас!

2017 йилда Insomniac Games видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи компанияси ўзининг "Spider-Man" ўйини фақат PlayStation 4 учун эксклюзив бўлиши ва Xbox ёки компютер чиқарилмаслиги ҳақида хабар қилган эди. 2019 йилда Sony бу студияни сотиб олди ва бугунга келиб компания унинг қарорини ўзгартирмоқда. Бир неча кун олдин бўлиб ўтган State of Play онлайн тадбирида Sony " Spider-Man" ўйинлари серияси 2022 йилнинг 12 август куни компютерлар учун ҳам чиқаришини маълум қилди.

Тизер видео компютер учун Spider-Man ўйининг алфа тестидан ёзиб олинган бўлиб, афтидан ўйин ажойиб график кўринишга эга бўлади.

Sony'нинг таъкидлашича, ўйиннинг компютерлар учун ҳам чиқарилиши унинг PS4 ёки PS5 платформаларида мувваффақиятга эриша олмаганидан эмас. 2022 йилнинг 15 май ҳолатига кўра Ўргимчак одам ўйини серияси дунё бўйлаб 33 миллиондан ортиқ нусхада сотилган. Ўйиннинг компютерларга ўтказилиши Sony ўтган йили сотиб олган Nixxes Software томонидан амалга оширилади. 

Компютер учун ўйиннинг нархи қанча бўлиши ҳозирча номаълум, лекин у Steam ва Epic Games дўконларига чиқарилади.

ЎҚИНГ: Call of Duty: MW II янги тизери чиқарилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!