Ўта оммабоп Apple гаджетининг икки карра арзон рақибини тақдимотдан аввал ишлатиб кўрамиз! (иккита «жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1003
  •  06.10.2020 11:40

Ўта оммабоп Apple гаджетининг икки карра арзон рақибини тақдимотдан аввал ишлатиб кўрамиз! (иккита «жонли» видео)

Apple корпорациясининг AirPods қулоқчинлари жуда зўр ва оммабоп, аммо шунга яраша қиммат ҳам-да! Хитойликлар эса унга кўп жиҳатидан ўхшаш аксессуарлар чиқаришади, масалан, Redmi брендининг AirDots 2 модели атиги 11 доллардан сотувга чиққан!

ЎҚИНГ: Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!

Xiaomi корпорацияси ўтган йилнинг сентябрида Air 2 русумли буткул симсиз қулоқчинни тақдим этган ва бор-йўғи 56 доллардан сота бошлаган эди. Энди эса яна битта – Mi Air 2 Pro аксессуарини тайёрлади ва 13 октябрда уни расман намойиш қилади. Номидан ҳам билиниб турганидек, бу девайс AirPods Pro қулоқчинига тўғридан-тўғри рақиб бўлади, аммо ундан анча (инсайдерларга кўра – икки бараварга) арзон нархланади.

Ҳали расмий тақдимоти ўтказилмай туриб, Xiaomi Mi Air 2 Pro қулоқчинининг «жонли» видеолари интернетга чиқиб улгурди:

Англаган бўлсангиз керак – Mi Air 2 Pro қулоқчини ғилофининг қопқоғи очилиши билан тегишли смартфонга боғланади. Бундан ташқари, унга симсиз қувватлаш технологияси ҳам жорий этилган!

ЎҚИНГ: Хитойликлар буни уддалашди: AirPods Pro’нинг арзон клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қиляпти! (+видео)

Қуйидаги лавҳа эса юқоридаги роликнинг бир қисми бўлиб, устига мусиқа ёзилмасдан, ўз овози билан эълон қилинган. Сабаби – бунисида Xiaomi Mi Air 2 Pro’нинг шовқин тўсиш функцияси амалда ишлатиб кўрсатилган:

Бу аксессуарда шовқин тўсиш бўйича учта режимда ишлар экан, улардан бири фаол шовқин тўсиш режими бўлиб, ташқи овозлар умуман ўтказилмайди. Иккинчиси – «pass-through mode» деб номланган режим – бунда смартфондан (плеер, планшет ёки бошқа гаджетдан) келаётган товушни эмас, балки фақат атрофдаги овозлар эшитилади. Учинчиси эса пассив шовқин тўсиш режими бўлиб, унда ҳам девайсдан келаётган, ҳам теваракдан эшитилаётган овозлар қулоққа етиб келади.

Мазкур учта режимнинг биридан бошқасига ўтиш учун Xiaomi Mi Air 2 Pro’нинг сенсор юзасига бир неча сония босиб туриш керак бўлади.

ЎҚИНГ: Оригинал AirPods'ни сохтасидан қандай фарқлаш мумкин?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!