Ўйин тугади. Ҳаёт ҳам!

Ўйин тугади. Ҳаёт ҳам!

Мета бошчилик қиладиган Oculus VR компанияси асосчиси, Палмер Лаки, ўзининг янги VR ихтиросини тақдим қилди. У оддий VR қурилма эмас. Эҳтимол, уни "қотил шлем" деб ҳам аташ мумкин, чунки кимдир уни таққан ҳолда виртуал олам ўйинини ўйнаса ва унда ютқазиб қўйса, у учун ҳақиқий ҳаётда ҳам "ўйин тугайди".

Маълум бўлишича, Лаки ушбу янги қурилмани Sword Art Online номли япон романидан илҳомланиб, уни хотирлаш учун тайёрлаган. Кейинчалик аниме сериялари чиқарилган ушбу романда минглаб одамлар NerveGear номли VR шлем билан кириладиган VRMMORPG (Virtual Reality Massive Multiplayer Online Role-Playing Game ёхуд ўзбекчада "виртуал реалликда кўпчилик бўлиб онлайн ўйналадиган катта ўйин") ўйинида ақлдан озган олим томонидан охири ўлим билан якунланадиган тузоққа тушиб қолишади. Ундан эса фақат ўйинни якунлаш орқали қутулиш мумкин бўлади. Ютқазганлар эса микротўлқинли радиация билан ўлдирилади.

Бироқ, Лакининг NerveGear VR шлеми бошқачароқ ишлайди: унинг олд томонига фойдаланувчининг тўғридан-тўғри пешонасига қаратилган учта портловчи заряд модуллари жойлаштирилган. Бунда "Ўйин тугади" ёзуви VR кўзойнак экранида пайдо бўлганда, фойдаланувчининг миясини бир зумда йўқ қилинади.

"Ҳақиқий ҳаётингизни виртуал аватарингизга боғлаш ғояси мени доим ҳайратда қолдирган - сиз бир зумда (аватар) аҳамиятлилигини максимал даражага кўтарасиз ва одамларни виртуал олам ва ундаги ўйинчилар билан қандай муносабатда бўлишларини фундаментал равишда қайта ўйлаб кўришга мажбур қиласиз. Юқори даражадаги графикалар ўйинни ҳақиқийроқ қилиб кўрсатиши мумкин, аммо фақат жиддий оқибатлар таҳдидигина ўйинни сиз ва ундаги ҳар бир киши учун реал ҳис қилиш имконини бера олади", - дейди Лаки. 

Яхши хабар шундаки, NerveGear'ни яратиш ҳали якунига етмаган ва ҳозирда у "офисдаги санъат асарларининг бир қисми сифатида турибди".

ЎҚИНГ: Мета ўзининг 11 мингдан ортиқ ходимларини ишдан бўшатди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!