Ўзбекистон молиявий маълумотлари энди ОАВ ва Интернетда эълон қилинади

  •   DiMaX
  •  197
  •  05.02.2021 11:51

Ўзбекистон молиявий маълумотлари энди ОАВ ва Интернетда эълон қилинади

Шавкат Мирзиёев 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолаган. Унга кўра, жорий йилнинг 1 май санасидан айрим молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 2G, 3G, 4G ва 5G технологиялари: Тезкор интернетга улаш қандай кетяпти?

Унга кўра, 2021 йилда давлат бошқаруви ходимлари сони ўртача 15 фоизгача оптималлаштирилади.

2021 йил 1 майдан қуйидагиларга оид молиявий маълумотларни ОАВ ва Интернетда эълон қилиш амалиётини жорий этилади:

  • давлат органлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари;
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда уларга устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган юридик шахслар харидлари;
  • давлат субсидия ва грантларининг миқдорлари ва олувчилари.

Шунингдек, 2021 йил 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни фақатгина махсус «E-qaror» электрон тизими орқали тайёрлаб, қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.