Ўзбекистон хабарлари: TikTok биринчи ўринда, электромобиллар сервис марказлари ва бошқалар

  •   DiMaX
  •  743
  •  14.07.2020 10:54

Ўзбекистон хабарлари: TikTok биринчи ўринда, электромобиллар сервис марказлари ва бошқалар

Тез оммалашиб бораётган TikTok иловаси юклаб олишлар сони бўйича юртимизда биринчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда маълум қилган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги яна Ўзбекистонга оид бошқа IT-хабарларни ҳам улашган ва қуйида улар билан танишамиз.

ЎҚИНГ: Коронавирус учун Хитойга қарши қасос сифатида TikTok’ни блоклашмоқчи!

ТАТУ талабалари Big Idea Challenge халқаро танловда иштирок этишмоқда

Британия Кенгаши ва Лондон Метрополитан Университети томонидан ташкил этилган Big Idea Challenge халқаро танлови ва Creative Spark глобал дастурида иштирок этаётган ёшларга ўзининг илғор ғояларини ўртоқлашиш имконини яратади.

Танловда иштирок этиш учун юзлаб аризалар топширилди. Ҳакамлар томонидан 7 та давлатдан 63 нафар ярим финалчи, шулар қаторида Ўзбекистондан ҳам 9 та жамоа сараланиб кейинги босқичга ўтди.

Танловда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ҳам иштирок этишди. Финал босқичига иккита стартап-жамоалар ўз лойиҳалари билан йўлланма олишди:

  • «Табиат томон қадам қўйиш» лойиҳаси. Лойиҳа ғояси — стандарт двигателга эга автомобилларни электрон автомобилга айлантириш. Лойиҳа муаллифлари — Юлдуз Абриева, Абдулборий Алимов, Суҳроббек Ҳакимов.
  • «Loompal» лойиҳаси. Лойиҳа ғояси — сайёҳларга жойлашувлар орқали маршрутини кўрсатиб бера оладиган билагузукни ишлаб чиқариш. Лойиҳа муаллифлари — Элвира Салаватова, Насрулло Файзуллаев, Дмитрий Лижин.

Жорий йил 6 июлдан 19 июлгача ҳар бир лойиҳа учун очиқ онлайн овоз берилади. Натижалари бўйича ҳар бир давлатдан бир жамоа мазкур тоифа учун ғолиб деб топилади, бир жамоа эса онлайн овоз бериш орқали томошабинлар томонидан танланади. Бундан ташқари танловнинг халқаро босқичда иштирок этиш учун ҳар бир давлатнинг бир жамоасидан бир нафар номзод танланади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги «троллар фабрикаси»нинг довруғи Оксфорд университетигача етиб борди!

IT-Парк: резидент мақомига эга бўлиш учун аризаларни энди онлайн шаклда топширса бўлади

IT-Парк резиденти мақомига эга бўлишни хоҳлаганлар энди ўз аризаларини онлайн шаклда топширишлари мумкин. Бунинг учун аризани қуйидаги шаклда тўлдириш шарт: https://it-park.uz/ru/itpark/residents/residence-application/form

IT-Парк резидентларга қўйилган талаб ва қоидаларни қуйидаги ҳавола орқали ўрганиш мумкин: https://it-park.uz/ru/itpark/residents/requirements

ЎҚИНГ: IT-Парк дастурлаш бўйича бепул онлайн дарсларни йўлга қўйди

2021 йил 1 январидан давлат идоралари «open source»га ўтишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг «Давлат органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий таъминотларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси кенг муҳокамага қўйилган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларида эркин тарқатиладиган, очиқ кодли дастурий, сертификатланган ва ахборот хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган барча турдаги дастурий таъминотлардан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Шундай қилиб барча давлат идоралари «эркин софт»дан фойдаланиш, яъни уни чекланмаган ҳолда ўрнатиш, ишга тушириш, эркин фойдаланиш ва тарқатиш имкониятга эга бўлади.

Қарор лойҳаси муҳокамаси 22 июль кунигача давом этади.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Apple ва Google’ни жиддий айблаб, уларнинг гегемонлигини тўхтатиш йўлини кўрсатди

Электромобиллар учун шохобча ва сервис марказлари 2021 йил январдан барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-енергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга биноан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, шу билан бирга электромобиллар учун тегишли инфратузилмани яратиш «Йўл харитаси» тасдиқланди. Жорий йил сентябр ойига қадар хорижий тажрибани ўрганган ҳолда таҳлилий материани тайёрлаш кўзда тутилган. 2021 йил январ ойида Тошкент шаҳрида электромобилларни тезкор равишда қувватлантирадиган махсус иккита тизимни ташкил этиш кўзда тутилган. Лойиҳа «Ўзбекнефтегаз» АЖ томонидан молиялаштирилади.

ЎҚИНГ: Оддий фуқаро нега бирданига 27 дона Tesla электромобили сотиб олди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!