Ўзбекистонда энг кўп тарқалган зарарсиз вируслар

Ўзбекистонда энг кўп тарқалган зарарсиз вируслар

Компютер вирусларининг ҳозирги кунда жуда кўп турлари мавжуд. Бошида шунчаки ҳимоя дастури сифатида яратилган бу зараркунанда дастурлар бошқа дастурларга нисбатан анча фаол, ихчам ва жуда тез ишга тушади. Бундан ташқари уларнинг имконияти ҳозирда улкан корпорациялар томонидан ишлаб чиқарилаётган дастурларникиданда кенгдир. Шу сабаб вируслардан фойдаланиш ҳозирда жуда кенг тус олган.

Ҳамма вируслар бирдек жуда хавфлими?

Аслини олганда 40 фоиз вирус сизнинг иш фаолиятингизда деярли таъсир кўрсатмайди. Бундан ташқари сиз вируслар борлигини билмайсиз ҳам. Лекин сизни 60 фоиз вируслар кутмоқда.

Бундай хавфсиз вируслар қаторига қайсиларни киритиш мумкин? Қуйида шу тоифага кирувчи Ўзбекистонда кенг тарқалган вирусларни кўриб чиқамиз:

Папкаларни янги ойналарда очувчи вируслар: бундай вируслар қайси папкани босманг уни янги ойнада очади. Бундай функция windows'нинг ўзида ҳам мавжуд. Лекин бизни вирусимиз бу функцияни фаоллаштирмасдан туриб ҳам папкаларни алоҳида-алоҳида ойналарда очиб ташлайди.

Файлларни кўринмас қилувчи вируслар: ҳозирда жуда кенг тарқалган вируслар. Бу вируслар флешка (асосан) ёки папкадаги барча файллар кўринмас қилиб уларнинг кўринадиган ёрлиқларини яратади. Билмаган фойдаланувчилар одатда ўша ёрлиқларни асл файл деб ўйлашади. Табиийки, ёрлиқларини кўчириб ишлатишмоқчи бўлинса, улар очилмайди, «файл топилмади» деган хатолик беради.

ЎҚИНГ: Kaspersky ва ESET NOD32: қайси антивирус яхши?

Тўғри, бу вирус маълумотларингизни кўринмас қилиб таъбингизни хира қилади, лекин у маълумотларингизни ўчириб юбормайди, шу сабаб ҳам хавфли эмас.

Trojan (Троян оти) вируслари. Ҳа-ҳа ўша машҳур вируслар. Бу вирусларнинг асл мақсади бегона шахсга сизнинг компютерингизни масофадан туриб бошқариш имконини беришдир. Лекин масала шундаки, бу вирус интернет ёки локал тармоқсиз ҳеч қандай таъсирга эга эмас! Яъни, агарда сиз чекка бир интернет бормаган қишлоқлардан бирида истиқомат қилсангиз ва компютерингизга интернет ҳам 3/4G модемлар уламасангиз ёки шаҳарда туриб ҳам мутлақо интернетдан фойдаланмасангиз унда бу вирусдан қўрқмасангиз ҳам бўлади.

Бошқа ҳаваскорлар вируслари. Бундай вирусларни номма-ном айтиб бўлмайди, ундай вирусларни ҳаваскор дастурчилар эрмак мақсадида яратишади ва бу вирусларни Windows ОТнинг ҳимоя дастурлари осонгина блоклайди.

Юқорида санаб ўтилганлар Ўзбекистонда энг кўп тарқалган зарарсиз (қисман) компьютер вирусларидир. Шундай бўлишига қарамасдан бари бир антивирус ўрнатиш мақсадга мувофиқ ва шуни билингки ҳозирда мамлакатимизда ҳақиқий хавфли вируслар ҳам кенг тарқамоқда. Сиз уларнинг функциялари билан таниш бўлишингиз мумкин:

- папка ва файлларни кўринмас қилади ва уларнинг кўринадиган ёрлиқларини яратади, агарда ёрлиқлар ўчириб юборилса ҳақиқий папка ва файллар ҳам ўчиб кетади;

- компьютерни қотириб қўяди, шу даражада қотириб қўядики, Windows ишга тушиб иш столидаги ёрлиқлар кўриниши учун 2 соатга яқин вақт керак бўлади;

- ҳар гал компютер ишга туширилганда бирма бир дастурлар ўчиб кетишни бошлайди, охир оқибат ишлайдиган бирор та ҳам дастур қолмайди;

Касперскй антивирусини блоклаб қўяди. Бу вирус компютерингизга тушиб қолса сиз Касперскй антивирусини умуман ишга тушира олмай қоласиз.

ЎҚИНГ: Chrome’ни секинлаштираётган реклама ва вируслардан осонгина қутуламиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.