Ўзбекистонда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» тизими яратила бошлади

  •   DiMaX
  •  813
  •  16.04.2019 11:29

Ўзбекистонда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» тизими яратила бошлади

Тошкент шаҳрида ФҲДЁ архивларини рақамлаштиришга старт берилди. Бу тўғрида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Энди никоҳ қуриш учун онлайн тарзда ариза бериш мумкин!

Давлат хизматлари агентлиги томонидан Германиянинг машҳур MICROBOX GmbH компанияси томонидан ишлаб чиқилган махсус қурилма ёрдамида Тошкент шаҳар ФҲДЁ органлари қоғоз кўринишидаги архив ҳужжатларини оцифровка қилиш ишлари бошланди.

Хабарга кўра, Давлат хизматлари марказлари тизимида янги – архивариус лавозими жорий этилган ва яқин муддатда ФҲДЁ органлари архив ҳужжатларини тақдим этиш жараёнида уларни қўлда излашдан воз кечиш режалаштирилган.

2022 йил 1 январга қадар автоматлаштирилган «ФҲДЁ ягона электрон архиви» тизимини шакллантириш белгиланган. Буни амалга ошириш учун дунёдаги энг яхшилар қаторидаги ускуналардан фойдаланиш эса, шубҳасиз, мазкур жараённи янада тезлаштиришга имкон яратади.

ЎҚИНГ: ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.