Ўзбекистонда интернет нақ 29 фоизга арзонлашди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  4108
  •  09.01.2021 16:29

Ўзбекистонда интернет нақ 29 фоизга арзонлашди! (+видео)

Юртимизда интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди, энди 1 Мбит/с нархи 40 минг сўм бўлди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди.

ЎҚИНГ: Атиги 2021 сўмга 2021 мегабайт, Ўзбекистон бўйича 2021 дақиқа ва 2021 SMS олинг!

Вазир ўз нутқида, жумладан, қуйидагиларни таъкидлаб кўрсатган:

«Мавжуд техник қувватларимизни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилди.

Ижтимоий соҳа объектларига, жумладан 8 095 та халқ таълими, 5 440 та мактабгача таълим ва 3 207 та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.

2020 йилнинг тўртинчи чорагида республикамиз бўйича 14 та, яъни ҳар бир ҳудудда биттадан таянч IT-мактаблари ташкил этилди ва замонавий технологиялар билан жиҳозланди.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 120 мингдан зиёд ўқувчи жалб қилинди, улардан 18 минг нафардан ортиғи курсларни муваффақиятли тугатди».

ЎҚИНГ: «Миллиардларга қурилган дендихона» – дастурчилар Андижон IT-Паркини тарк этишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!