Ўзбекистонда интернет тезлиги яна ошади

  •   DiMaX
  •  873
  •  19.06.2021 08:01

Ўзбекистонда интернет тезлиги яна ошади

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси бош директори ўринбосари Алишер Зуфаров иштирокида Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида брифинги бўлиб ўтди. Бу ҳақда UZTELECOM Матбуот хизмати хабар берди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда яна бир оператор 5G технологияларини татбиқ этди!

Қайд этилишича, халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлигини самарали захиралаш мақсадида, «Ўзбектелеком» АК модернизация ишларини олиб бормоқда ва ушбу ишлар доирасида мавжуд 1 200 Гбит/с тезлик 3 200 Гбит/с гача оширилади.

Маълум қилинишича, айни пайтда зарур ускуналар олиб келинган ва жорий йилнинг 3-чораги охирига қадар монтаж ва ишга тушириш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, брифингда маҳаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ҳақида ҳам сўз юритилган.

Унга кўра, аҳолига симли кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этишни ривожлантириш мақсадида 2021 йилда «Ўзбектелеком» АК томонидан қўшимча равишда яна 1 миллиондан кўпроқ порт ўрнатиб, уларнинг умумий сони 3,3 миллионга етказиш режалаштирилган. Шу тарзда бутун мамлакат бўйлаб янада кўпроқ аҳоли учун юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиш уланиш имконияти яратилади.

ЎҚИНГ: Янгиланган мобил интернет: мегабайт эмас, балки гигабайтларни қарши олинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.