Ўзбекистонда Microsoft офиси очилиши мумкин

Ўзбекистонда Microsoft офиси очилиши мумкин

Хабарларга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Microsoft компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди. Вазирлик матбуот хизматидан маълум қилинишича, бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда ахборот технологиялари таълимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Хусусан, бу жараёнга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда Microsoft компаниясининг офисини очиш таклифи билдирилган. Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришган.

ЎҚИНГ: Steam платформаси Россияда блокланадими?

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.